Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  30 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

“Нефтчи” ПФК янги футболчиларни таништирди News

“Нефтчи” ПФК янги футболчиларни таништирди

Tags :  Нефтчи
27 февраль куни Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” футбол мактаби матбуот анжуманлари залида “Нефтчи” ПФК янги мавсум аввалида ўз сафига қўшиб олган футболчиларини расман оммага таништирди.


Фарғона клуби Олий лига-2017 арафасида Музаффар Музаффаров (Сўғдиёна) Акрам Баҳриддинов (Навбаҳор) Саид Абдужабборов (Металлург) Ҳамза Каримов (Қизилқум) Мўйдин Мамазулумов (Олмалиқ) Руслан Матниёзов (Қўқон-1912) легионер футболчилар Терентий Луцевич (Торпедо-БелАз) Сергей Концевой (Динамо Минск) Дмитрий Комаровский (Ислочь) каби ўйинчиларни жамоа сафига жалб қилди. Тақдимот маросимида “Нефтчи” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, жамоа футболчилари, журналистлар ва бир қатор футбол фахрийлари иштирок этишди. Унда даставвал сўз олган ФНҚЗ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Жўравой Хўжақулов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

a

– Фарғоналик бўлганимиз учун қайерга сафар қилмайлик борган жойимизда биринчи бўлиб Фарғона фахри бўлган “Нефтчи” жамоаси ҳақида сўрашади. Мана бу йил жамоа доимгидек янги мавсумга жиддий хозирланди. Кириб келаётган мавсумда эса мана шу тайёргарликлар ўз самарасини бериб, жамоа мухлисларини хурсанд қилади деган умиддаман. Бу ерда янги футболчилардан ташқари жамоамизда фаолият юритаётган ўйинчилар, хусусан, ёшлар жамоамиз аъзолари ҳам йиғилишган. Янги мавсум аввалида бутун “Нефтчи” ПФК оиласига омад тилайман,” – деди ФНҚЗ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Жўравой Хўжақулов

фёдоров

Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров сўз олди.

– Аввало бу ерга йиғилган мухтарам футбол фахрийлари, журналистлар ва жамоамизнинг фидокор инсонларини кўриб турганимдан хурсандман. Бугунги тадбир камтарона руҳда бўлиб ўтаётганига қарамай сизлар билан бевосита мулоқотга киришаётганимдан мамнунман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида тўлиқ гапирадиган бўлсам анчагина вақт кетиши мумкин шу сабабли бир сўз билан айтганда биз мураббийлар штаби тайёргарлик режасидаги барча амалий ишларни уддасидан чиқдик. Жамоанинг бир қатор чизиқларида ўзгаришларни амалга ошириб, таркибни кучайтиришга эришдик. Умидим шуки, янги мавсумга олиб борган изчил тайёргарлигимиз мавсум давомида ўз мевасини берсин. Ўтган мавсумдаги натижалардан келиб чиқиб, Фарғона жамоаси мухлислари олдида “қарздорлигимиз” анча йиғилиб қолган. Шу сабабли янги мавсумда яхши натижалар қайд этиб уларни яна хурсанд қилмоқчимиз. Ишонч билан айтаманки, менинг жамоам мухлисларни яна “Истиқлол” стадионига қайтаради. “Нефтчи” жамоасининг аввалги нуфузини тиклаш бизнинг энг биринчи галдаги истиқболли режамиз ҳисобланади. Жамоа олдига Олий лига-2017да қандай мақсад қўйилди деган саволга келсак, ҳозир олдиндан башоратчилик қилиш ниятим йўқ. Лекин шуни айта оламанки, “Нефтчи” жамоаси бу йил нуфузли ўринлар учун кураш олиб боради, – деди Андрей Фёдоров

4

7

Жамоа устози ўз фикрларини якунлагандан сўнг янги футболчиларнинг расмий таништирув маросими бўлиб ўтди. Футболчиларга либосларни клуб бош директори Рустам Раҳмонович Абдуллаев ҳамда бош мураббий Андрей Витальевич Фёдоровлар топширишди.

8

9

муйдин

саид

10

11

12

13

photo_2017-02-28_16-55-23

 

 

 

 

 

 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news

Weekly Best

Яндекс.Метрика