Latest news

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:3 (матнли трансляция)  10 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  38 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  12 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  9 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

"Нефтчи": "Ҳоким Кубоги"ни ғалаба ва дуранг билан бошладик News

"Нефтчи": "Ҳоким Кубоги"ни ғалаба ва дуранг билан бошладик

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Ҳоким Кубоги-2017” турниридаги юришини бошлади.

Турнирда “Нефтчи-2” номи остида иштирок этаётган Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги ёшларимиз илк ўйинда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйинда “Нефтчи-2” сафидан Хуршид Асқаралиев ҳамда Отабек Исроиловлар биттадан тўп киритишган бўлса заҳирадан майдонга тушган Ризо Айвазов дубл қайд этди. Зоҳид Исмоилов ва Ислом Назировлар ёзёвонликларнинг икки тўпига эгалик қилишди. 4:2.

Куннинг иккинчи қисмида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Унда асосий таркиб футболчиларимиздан жам бўлган “Нефтчи-1” вакиллари “Истиқлол”га қарши ўйнашди. Қиргулидаги баҳсни томоша қилиш учун стадионга кўплаб мухлислар келганини айтиб ўтиш мумкиндир. Учрашув ғоят қизиқарли ва кескин рақобатга бой ўтди. Фарғона шаҳрининг икки жамоаси ўртасидаги ўзи хос дербида кучлар тенг келди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги голлар иккинчи 45 дақиқаликда кузатилди. Дастлаб заҳирадан майдонга тушган Жавоҳир Расулов ҳисобни очган бўлса кейинроқ Абдулазиз Жўрабоев “Нефтчи-1” дарвозасига гол киритди.

 

28 январь. 2017. Қиргули.

“Нефтчи-1” – “Истиқлол” 1:1

Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов (барчаси Андижон шаҳридан)

Голлар: Жавоҳир Расулов – 1:0, Абдулазиз Жўрабоев – 1:1

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Фурқат Ҳасанбоев, Ҳусниддин Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Дилёр Ирматов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов
Захира: Абдусаттор Обидов, Сардор Қулматов, Жавоҳир Расулов, Сирож Рўзиметов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов

“Истиқлол”: Алишер Фахриддинов, Азиз Мадалиев, Бобур Аминжонов, Карим Мадалиев,Исроил Мухторалиев, Жамшид Холимов, Рустам Абдуҳамидов, Давлат Ёрбеков, Шариф Мирзаев, Хошимжон Шокиров,
Захира: Казбек Ортиқбоев,Алишер Файзуллаев, Абдулазиз Жўрабоев, Жамшид Абдужалилов,Достон Бобожонов, Фахриёр Ўринбоев, Даврон Қорабоев

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика