Latest news

17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда  0 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  4 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  8 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2

"Нефтчи" бош мураббийи: “Бизга ҳужум чизиғида маҳоратли ижрочи етишмаяпти” News

"Нефтчи" бош мураббийи: “Бизга ҳужум чизиғида маҳоратли ижрочи етишмаяпти”

«Нефтчи» - «Бухоро» (0:1) ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ҳамда футболчи Шукур Пўлатовлар иштирок этишди.

Баҳром Ҳайдаров: Ўйин бўйича футболчиларга жиддий эътироз йўқ. Бирон бир  “Нефтчи” футболчисини танқид қилмайман. Ҳамма яхши ўйнади. Нафақат бу ўйинда балки ортда қолган барча баҳсларда жамоамизга омад етишмаяпти. Гол киритиш учун имкониятлар жуда кўп юзага келмоқда. Афсус, улардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Футболда гол урган жамоа натижа кўрсатади. Ҳарчанд жамоа чиройли ўйнамасин, бир бош устун ҳаракат қилмасин,  барибир гол урмаса ҳаммаси қийматсиз. Ўйин кўрсатдики, бизда яхши жамоа бор. Савияли футболчиларни жамлаганмиз. Ҳозир ўйин ҳақида чуқур фикр билдириш қийин. Баҳсни яна қайта кўриб чиқиш керак. “Бухоро”ни ғалаба билан табриклайман.

Шукур Пўлатов:  АГМКдан учралган мағлубиятдан сўнг мазкур ўйинга муносиб тайёргарлик кўргандик. Бугун ҳамма ғалабани истаганди. Ўйинни кўрдингиз, “Нефтчи” майдонда борини бериб ўйнади. Омад етишмаяпти. “Бухоро” битта хато эвазига бизни жазолади. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- Баҳром ака, бугун Мурод Бобожонов яна “Нефтчи” сафига қайтди. Балки унга кейинги баҳсларда асосий таркибдан жой берилар?

- Муроджон машғулотда тўлиқ иштирок этганига 4 кун бўлди. Бундай ҳолатда футболчи жароҳатидан тикланиб, қисқа вақт ичида тўлиқ майдонда ўйнашга кучи етмайди. Баҳсда 0:0 ёки бошқа бир натижа бўлишини истамагандик. Фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Чунки ортда йўл йўқ эди. Мурод Бобожонов гарчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмасидан туриб майдонга туширишга мажбур бўлдик. Анвар Бердиевнинг тажрибаси сабаб уни ҳам курашга қўшдик. Тушунинг, ҳужумчисиз футбол ўйнаш жуда қийин. Мурод Бобожонов кейинги баҳсга қадар янада кучга тўлиб, формага кириб боради деб ўйлайман. Нафақат мураббийлар балки мухлислар ҳам ҳақиқий Бобожоновни кўришни исташяпти. Ундан умидимиз катта саналади.

- Кетма-кет мағлубиятлар. “Нефтчи”га яна нима етишмаяпти?


- Бизга ҳужум чизиғида маҳоратли ижрочи етишмаяпти. Масалан дарвоза олдигача ҳаммаси яхши давом этяпти. Бироқ футболдаги энг муҳими бўлган якуний нуқта йўқ. Ҳа бизда тажрибали футболчилар кўп, Шукур Пўлатов, Жалил Кимсанов сингари кўпни кўрган ўйинчиларимиз бор. Лекин янада яхши савиядаги футболчилар январь ёки февралда бўш бўлмайди. Бундай савиядаги ўйинчилар билан камида декабрь ойида шартнома тузилади. Биздаги вазиятдан эса хабарингиз бор. Селекция “Нефтчи”да тўхтагани йўқ. Биринчи давра тугаганидан сўнг ҳам бир қатор кучли ўйинчиларни жамоага таклиф қилишни режа қилганмиз. Лекин ҳозир имкон даражада очко йиғиб, юқорига қараб ҳаракат қиламиз. Тўхтаб қолиш йўқ!
     

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика