Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  102 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Назорат учрашуви. “УзДонгЖу” – “Цементчи” 1:2 News

Назорат учрашуви. “УзДонгЖу” – “Цементчи” 1:2

Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдонда иккита ўйин бўлиб ўтди.

Шу боис стадион мухлислар билан ҳам гавжум бўлди. Тушликдан сўнг режага кўра, биринчи лиганинг икки жамоаси ўзаро куч синашди. Бу орқали ҳар икки клуб мураббийлари футболчиларнинг имкониятларини яна бир бой кўз кечириб олди.

“УзДонгЖу” таркиби бу йил нисбатан ёшартирилмоқда. Ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим етакчи ўйинчилар айни дамда вилоятнинг асосий жамоаси бўлмиш – “Андижон”да кўрикда бўлиб турибди. Шу боис Абдурашид Исмоилов асосий эътиборни маҳаллий ёшларга қаратиб, уларни саралаб олмоқда. “УзДонгЖу” таркибида ёзёвонликлар сафидан Хайрулло Қодиров келиб қўшилганини айтиш мумкин. Ушбу футболчи ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Қувасойликлар таркибида ҳам ўзгаришлар йўқ эмас. Дарвозабон Баҳодир Йигиталиевга жавоб бериб юборилган. Кўрикда эса Илҳом Жуманов бор. Ушбу дарвозабон илгари “Гулистон”да ўйнаганди. “Ёзёвон-Лочинлари”дан эса Муҳаммадсултон Фозилов ҳам айни дамда кўрикда бўлиб турибди. “Орол”дан Ербол Сейтназаров ва Нурлибек Таласбоев келишган. Таласбоев бетоб эканлиги боис унга мураббийлар бугунги учрашувда дам берди. Айтишларича яқин орада яна бир қатор янги футболчилар йиғинга келиб қўшилади.

Қизиқарли кечган учрашувда қувасойликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“УзДонгЖу” – “Цементчи” 1:2
Голлар: Феҳруз Салоҳиддинов - Элёр Акбаров, Ербол Сейтназаров.
“УзДонгЖу”: 1.Муҳаммадмирзо Зокиров, 2.Исмоил Каримов, 5.Элёр Ўрмонов, 6.Усмонали Исмоналиев, 8.Харулло Қодиров, 9.Даврон Фарҳодов, 11.Нодир Тешабоев, 14.Ойбек Рустамов, 19.Феҳрузбек Салоҳиддинов, 22.Акбар Ходжаев, 30.Азиз Қаюмов.
Захира: 10.Шохруҳ Омонуллахонов, 12.Миржалол Каримбердиев, 7.Ислом Ўрмонов, 4.Иброҳим Мамадалиев, 17.Жасур Қувваталиев, 27.Азизбек Маҳмудов, 29.Алишер Абдувоҳидов.
“Цементчи”: 21.Фаррух Турдалиев, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Алишер Файзуллаев, 8.Муҳаммадсултон Фозилов, 9.Жамшид Қобулов, 10.Элёр Акбаров, 11.Ербол Сейтназаров, 15.Оқил Маҳмудов, 20.Давлатбек Ёрбеков, 21.Элёр Мамасолиев, 27.Даврон Маматов.
Захира: 1.Илҳом Жуманов, 2.Жўрабек Ёқубов, 6.Юсуф Исажонов, 13.Дилшод Эминов, 14.Баҳодир Қодиров, 19.Сардор Умаров.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика