Latest news

09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  2 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  0 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  6 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  32 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23

Назорат учрашуви. “Динамо” - “Олмалиқ” 1:1 News

Назорат учрашуви. “Динамо” - “Олмалиқ” 1:1

Тошкентда ўтказилган йиғин доирасида 28 июль куни «Динамо» сўнгги назорат учрашувини «Олмалиқ» клубига қарши ўтказди.

Пойтахтимиздаги учинчи назорат ўйинида Равшан Ҳайдаров таркибдаги бир қатор футболчиларни якуний кўрикдан ўтказиб олди. Назорат учрашуви бўлсада анча шиддатли ва курашларга бой ўтган ўйинда муроса кўчаси танланди. Дастлаб, олмалиқликлардан 72-дақиқада Азамат Исроилов ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада «Регистон» жамоасидан жамоамизга келиб қўшилган самарқандлик ёш ҳужумчи Дилшод Жабборов ҳисобдаги фарқни тенглаштирди, 1:1.

Назорат учрашуви.

28 июль (якшанба)

«Динамо» - «Олмалиқ» - 1:1
Голлар: Д.Жабборов, 81 – Азамат Исроилов 72.
«Динамо»:
А.Мельничук, А.Холмуродов, А.Бозоров, Э.Маматказин, О.Нурбоев, Э.Магдиев, А.Абдуллаев, С.Сайфиев, С.Шихов, А.Набиев, Т.Мирзаев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: О.Тайлоқов, А.Бобожонов, К.Шарофутдинов, А.Агалиев, Ф.Шотурсунов, Ф.Абдусаломов, Д.Жабборов.

Ҳозирда айрим футболчиларга жавоб бериб юборилган. Хусусан, дастлабки даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган Александр Клецков, Аҳрол Рисқуллаев ва Владимир Киликевичлар жамоа билан бирга эмас.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 20 июль кунидан Тошкентда йиғин бошлаб, йиғин доирасида 23 июлда «Пахтакор» (3:0) билан, 25 июлда «Нефтчи» (2:2), 28 июль куни эса сўнгги назорат баҳсида «Олмалиқ»га (1:1) қарши майдонга тушди.

Жамоа энди тайёргарликни Самарқандда давом эттириб, 4 август куни 14-тур доирасида «Қизилқум»га қарши майдонга тушади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика