Latest news

09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  1 09:15Ямал тарихга кирди  4 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  8 08:09Месси Дембелени табриклади  6 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  4 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  120 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6

"Навбаҳор"нинг аксарият мухлислари Ашурматовнинг олимпия термасига тайинланганидан хурсанд News

"Навбаҳор"нинг аксарият мухлислари Ашурматовнинг олимпия термасига тайинланганидан хурсанд

Бугун "Навбаҳор" аъзолари яна Тошкентда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.
Бу сафарги йиғин давомида “Геофизика” қароргоҳида истиқомат қилиб, шуғулланишади. Пойтахтда олиб бориладиган машғулотлар давомида назорат ўйинларида майдонга тушиш ҳам кўзда тутилган. Дастлабки учрашув 22 феврал куни бўлиб ўтади.

Шу куни жамоамизга Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси рақиб бўлади. Кейинги учрашувлар ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Навбатдаги йиғинда мураббийларимиз болгариялик посбон Эмил Михайлов ва ўзбекистонлик ҳимоячи Тимур Кагировларни яна бир бор синовдан ўтказишади. Агарда футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса, улар билан ҳам шартнома имзоланади. Бундан ташқари йиғин давомида Молдовадан таклиф этилган Сергей Георгиевнинг кейинги тақдирига ҳам ойдинлик киритилади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи олдинги йиғин чоғида бўлиб ўтган ўйинларда майдонга тушиб, ёмон таассурот қолдирмаганди. Агарда у ҳам ишончни оқлайдиган бўлса Георгиев ҳам “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Айни пайтга келиб, клуб раҳбарияти жамоага керак бўлган ва “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчиларнинг деярли барчалари билан шартномаларни имзолаб бўлишган.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов мамлакатимиз олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Айнан шундан сўнг кўпчилик мухлисларимизда мураббийнинг “Навбаҳор”даги фаолияти қандай кечади деган саволлар юзага келди.

Кеча Ўзбекистон футбол Федерациясида бўлиб ўтган йиғилишдан кейин Ашурматов Наманганга келиб, клуб ва вилоят раҳбарлари билан учрашди. Масъулиятли лавозимда иш бошлаган Бахтиёр Аъзамович “Навбаҳор”га фойда келтириш борасида ҳам бош қотираётганлигини эътироф этди. Умуман олганда Ашурматовни олимпия терма жамоасида иш бошлашини барча турлича қабул қилди. Кимдир “Навбаҳор”га зарар бўлишини айтса, қолганлар бу ҳолатни яхши эканлигини билдиришди. Мураббий билан Тошкентдан бирга қайтаётиб аксарият мухлисларимизни бундан хурсанд бўлганликларига гувоҳ бўлдик.

Мураббий билан телефон орқали боғланган айрим ишқибозлар Ашурматовга омад тилаб, “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиришини истаётганликларини айтишди. Хуллас мураббийимизга осон бўлмаган лавозимда муваффақиятли меҳнат қилишни ва масъулиятли вазифани бажаришда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика