Latest news

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1

"Навбаҳор" vs "Насаф". Финалда ким гол уради? News

"Навбаҳор" vs "Насаф". Финалда ким гол уради?

Наманган клуби сал кам чорак асрлик танаффусдан кейин мамлакат кубогида зафар қучиши мумкин.

Бунинг учун "Насаф" Бухорода таслим қилиниши керак. Бўлажак "жанг" ғолибини билмасак ҳам, олдинги финаллар натижасини таҳлил қилиш имкониятига эгамиз.

24 йиллик “камбэк”

“Навбаҳор” кубок финалида сўнгги бор 1998 йилда ўйнаган эди. Ўшанда Шуҳрат Раҳмонқулов билан Анвар Солиевнинг голлари “Нефтчи”ни енгиш учун етарли бўлган.

Умумий статистика шундай: Наманган клуби 4 марта финалга чиқиб, улардан 3тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Ягона мағлубият 1993 йилда “Пахтакор”дан қабул қилинган. 

1992 йил

“Навбаҳор” 0:0 “Темирйўлчи” (ҳозирги “Қўқон-1912”)

Пенальтилар сериясида 6:5 ҳисоби қайд этилган.

1993 йил

“Навбаҳор” 0:3 “Пахтакор”

Голлар: Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов, Рифат Галеев.

1995 йил

 “Навбаҳор” 1:0 МҲСК

Гол: Алексей Винников

1998 йил

“Навбаҳор” 2:0 “Нефтчи”

Голлар: Шуҳрат Раҳмонқулов, Анвар Солиев

8-уриниш

“Насаф” эса 7 марта Ўзбекистон кубоги финалида қатнашиб, улардан 5тасини Тошкент клубларига ютқазган.  7 та гол уриб, 12та ўтказиб юборган. “Аждарлар” мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Қашдақадарё клуби сафида қуйидаги футболчилар тўп киритган: Дилшод Мавлонов, Жаҳонгир Жиямуродов, Илҳом Юнусов, Артур Геворкян, Шерзод Аъзамов, Баҳром Абдураҳимов ҳамда Ғолиб Ғайбуллаев.

Факт: 30 октябрь куни майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилардан 4 нафарида Ўзбекистон кубоги финалларида гол уриш тажрибаси бор. Энг қизиғи, уларнинг ҳеч бири ҳужумчи эмас: “Навбаҳор”дан Йован Жокич (2) ва Станислав Андреев, “Насаф”дан Баҳром Абдураҳимов билан Ғолиб Ғайбуллаев.

Сизнингча, Бухородаги баҳсда кимлар тўп киритади?

Финал. Ҳимоявий футболга тайёрмисиз? 

Author :
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика