UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  0 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  5 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  1 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  4 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1

Финал. Ҳимоявий футболга тайёрмисиз? Янгиликлар

Финал. Ҳимоявий футболга тайёрмисиз?

Суперлига 23-туридан кейин барчанинг эътибори кубок финалига қаратилади.

Мезбон

30-бор ўтказилаётган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсини биринчи марта Бухоро шаҳри қабул қиляпти. Олдинги 29 финалнинг  18таси “Пахтакор”, 3таси “Динамо”, 2таси МҲСК ўйингоҳида ўтган. ОКМК (Олмалиқ), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Истиқлол” (Фарғона), “Марказий” (Наманган), “Бунёдкор” ва “Локомотив” (Тошкент) стадионлари эса 1 мартадан мусобақанинг якунловчи ўйинига мезбонлик қилган. 

“Насаф”

Рўзиқул Бердиев шогирдлари турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Мазкур жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритгани туфайли мамлакат кубогидаги юришини 1/8 финалдан бошлади. 

Яъни “аждарлар” финал остонасига қадар 3 та жамоани мусобақадан чиқариб юборди:

Нимчорак финал. “Сурхон” 1:2 “Насаф”;

Чорак финал. “Насаф” 1:0 “Локомотив”;

Ярим финал. “Насаф” 2:1 АГМК.

Эътиборли жиҳати, Қашқадарё клубининг финалга қадар етиб келишида ҳимоячиларнинг ҳиссаси катта. Насафнинг мусобақадаги голларига Ҳусниддин Алиқулов (2та), Ғолиб Ғайбуллаев, Алибек Давронов ҳамда Шароф Муҳитдинов муаллифлик қилган.

“Навбаҳор”

Самвел Бабаян шогирдлари эса 24 йиллик танаффусдан кейин финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнирдаги иштирокини “ўлим гуруҳи”да бошлаган “лочинлар” “Нефтчи”, “Қизилқум” ва “Динамо” жойлашган квартетдан 100 фоизлик натижа билан чиқишди. 

Плей-оффда эса “Олимпик”, “Пахтакор” ва “Сўғдиёна” навбати билан таслим қилинди. Наманганликларнинг мусобақадаги тўпурари Жамшид Искандеров ҳисобланади. Хоразмлик футболчининг ҳисобида 4та гол бор.

❗Бабаян “Навбаҳор”да ҳам тартибли ҳимояга алоҳида урғу беряпти. Унинг шогирдлари финалга қадар ўтказилган 6 ўйинда фақат 1 марта тўп ўтказиб юборишди. 

Хулоса

Бухородаги тўқнашувда голлар шоуси бўлмаса керак. Финал мураббийлар ўртасидаги “шахмат партияси”га айланиб кетиш эҳтимоли бор. Жамоаларнинг Суперлигадаги 2 ўйинида бор-йўғи битта гол урилган эди. 30 октябрь куни ҳам ҳимояда хато қилмаслик вазифаси биринчи ўринда турса керак.

Хуллас, олдимизда голлар кам, курашлар кўп бўладиган ҳақиқий финал турибди. Сизнингча, кубок кимники бўлади?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика