Latest news

11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  0 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  8 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  1 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  2 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  34 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  15 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади News

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинни дуранг билан якунлади

Ўз ўқув - машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги сўнгги - саккизинчи назорат – синов баҳсини бугун Норвегиянинг “Эйдсвольд” (Терн) жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур ўйиннинг 15-дақиқасида норвегияликлар  "Навбаҳор" дарвозасига тўп киритиб, 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Пенальтини эса Амирбек Жўрабоев аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 1:1.

Натижада танаффусга ҳар икки жамоа аъзолари 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида гарчи ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, футболчилар ундан самарали тарзда фойдалана олишмади.

Натижада 1:1 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Сардор Теляков, Абдулҳай Исмоилов, Ҳусайн Эргашбоев, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Комил Тожиддинов, Хуршид Мухторов.   

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги йиғин давомида наманганликлар 8та ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур назорат - синов баҳсларида “лочинлар” Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1, Арманистоннинг “Уэст” клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0, Қозоғистоннинг “Жетису”, Грузиянинг “Самтредиа” ва  Норвегиянинг “Эйдсвольд” клублари билан бўлган ўйинларда 1:1 ҳисобларидаги дурангга имзо чекишди.

"Навбаҳор" бўлиб ўтган 8та баҳснинг фақатгина биттасида - Грузиянинг “Динамо” (Батуми) клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз навбатида батумиликлар билан бўлган баҳсда “Навбаҳор”нинг бир қатор етакчи футболчиларига дам берилгани, грузияликлар ғалаба тўпини пенальтидан киритганликларини ҳам қайд этиш жоиз.

Шу тариқа, Андрей Канчельскис шогирдлари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини бугун якунлашди.

Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика