Latest news

19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  26 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  8 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3

"Навбаҳор": Тошкентда “Бухоро” билан ўйнаймиз News

"Навбаҳор": Тошкентда “Бухоро” билан ўйнаймиз

Tags :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ташкил этилган йиғини 19 июл куни ниҳоясига етади.
Шундан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик дам олиш эълон қилинади. Жамоанинг навбатдаги йиғини эса 21 июль куни Тошкентда бошланади. Пойтахтда олиб бориладиган машғулотлар давомида “Навбаҳор” иккита назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки ўйин 23 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказилади. Иккинчи учрашувни ўтказиш санаси эса 27 июлга белгиланган. Айни пайтда шу куни жамоамизга рақиб бўладиган клуб номига ойдинлик киритилганича йўқ. Бу ҳақда кейинроқ хабар бериб ўтамиз. Иккинчи давра бошлангунга қадар мураббийлар машғулотларда қатнашаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, икки тарафламали ўйин ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Бугунги кунда кўпчиликни таркибга янги футболчилар қўшиладими деган савол қизиқтирмоқда. Бу борада бош мураббий Равшан Бозоров қуйидагиларни билдириб ўтди: Ҳозирда футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Келишувга эришилган ўйинчилар Тошкентда ташкил этиладиган йиғинда сафимизга қўшилишлари мумкин. Режага кўра жамоага уч нафар янги футболчини қўшиб олишни режалаштирганмиз. “Норин”дан таклиф этилган ўйинчилар орасидан бирига жавоб беришимиз ҳам мумкин. Бу таркибга келиб қўшиладиган янги футболчиларни ким бўлишига боғлиқ. Давралар оралиғида сафимизга қўшилган ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевни “Навбаҳор”да қолиши деярли ҳал этилди.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика