Latest news

18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  8 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6

“Навбаҳор”: "Оқ-тепа"га ютқаздик, Дониёр Усмонов жамоадан кетди News

“Навбаҳор”: "Оқ-тепа"га ютқаздик, Дониёр Усмонов жамоадан кетди

Режага кўра бугун “Навбаҳор” футболчилари мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида биринчи лига вакили “Оқ-тепа” клуби билан куч синашишди.
“Оқ-тепа” жамоасига қарашли майдонда бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин “Оқ-тепа” жамоаси ҳисобни очишга эришди. Айнан ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувни “Навбаҳор” қуйидаги таркибда ўтказди: Хуршид Хўжаев, Юрий Рижко, Бобир Акбаров, Алишер Саматов, Раҳматилло Бердимуродов, Алишер Маҳмудов, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Санъат Шихов, Суннатилла Мамадалиев, Мўйдин Мамазулумов.
Захирадан майдонга тушганлар: Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Тимур Кагиров, Роббим Ҳасанов, Азамат Бобожонов, Муҳаммад Расулов.

“Оқ-тепа”га қарши учрашувда анчадан бери жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган Азим Аҳмедов ниҳоят майдонга қайтди. Жамоага молдовалик посбон Александр Меленчук таклиф этилганлиги боис ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Дониёр Усмонов билан хайрлашилди. Усмонов навбатдаги мавсумни бошқа жамоа сафида ўтказадиган бўлди. Усмоновнинг кейинги фаолиятини муваффақиятли кечишини тилаб қоламиз.

Жамоа навбатдаги назорат ўйинини 1 март куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашувдан кейин Тошкент йиғини якунига етади. 4 мартдан эса машғулотлар Наманганда давом эттирилади.

Мавсумга тайёргарликни Наманганда давом эттираётган ёшлар ҳам навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Бу сафарги ўйинда футбочилар “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан куч синашишди. “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби майдонида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғалаба голларига Азизбек Сайфиддинов (пен.) ва Илҳом Алибаевлар муаллифлик қилишди. Ёшлар эртага биринчи лига вакили “Ёзёвон” жамоаси билан меҳмонда куч синашишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика