Latest news

14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  3 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  5 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   3 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини ким бошқаради? News

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини ким бошқаради?

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувларда ишлайдиган расмий шахслар, ўйинни бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилингани йўқ.

Келинг, ҳозир 2-тур учрашувлари ичида энг марказий тўқнашув бўлмиш Намангандаги баҳс - "Навбаҳор" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги ўйинни ким бошқариши мумкинлигига назар соламиз.

Биринчи турдаги "Навбаҳор"нинг Тошкентга қилган ташрифи чоғида "Пахтакор" билан бўлган учрашувдаги ҳакамлик ва беллашувдан кейинги машмашалардан кейин "Локо"га қарши бўлажак тўқнашувда ҳам ким ҳакамлик қилиши актуаль мавзу бўлиб қолиши табиий.

Айни дамда "Навбаҳор" иштирокидаги ўйинда, айниқса марказий тўқнашувда кўп минг сонли ишқибозлар қаршисида босим таъсирига тушмайдиган, ҳамма жиҳатлар бўйича учрашувда ишлаши мантиқан тўғри бўлган ҳакамлар гуруҳи бўйича танлов нисбатан кам.

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувида тошкентлик ҳакамни ўйинга тайинлаш мантиқан нотўғри ва бунда нейтраллик талаблари бузилиши мумкин. Оддий мисол, дастлабки турдаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига ҳам айнан мазкур жиҳат инобатга олиниб, тошкентлик ҳакам ўрнига нейтрал бўлган бухоролик Ильгиз Танташев тайинланганди.

Шу боисдан ҳам Намангандаги бўлажак учрашувга катта эҳтимол тошкентлик ҳакам тайинланмайди. Шунда нейтрал бўлган ҳакамлар ичидан учта рефери қолади: Темур Тўхтасинов (Андижон) ва Зокир Қодиров (Навоий). Ильгиз Танташев эса яқинда "Навбаҳор" ўйинин бошқариб катта эътирозлар остида қолган ва кеча ЎФА мазкур реферини ҳали бошланиши маълум бўлмаган қуйи лигага 1 ойга четлатди. Демак дастлаб Ильгиз Танташев варианти автоматик равишда йўқолади.

Иккинчи бошқариши мумкин бўлган, лекин водийдан бўлгани туфайли Намангандаги баҳсда андижонлик Темур Тўхтасинов "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувини бошқариш эҳтимоли нисбатан камроқ.

Энг катта эҳтимол сифатида учинчи вариант, Навоий шаҳридан бўлган Зокир Қодиров танлови ҳар тарафлама мазкур учрашувда ишлашга мантиқан тўғри келади. Шунингдек, ўйин босими ва марказийлиги тарафдан ҳам бу тўқнашувга бундай ўйинларда пишган ва мухлислар таъсирига тушиб қолмайдиган ҳакам керак бўлади. Зокир Қодиров эса бундай босим ва катта ўйинларни қандай бошқаришни биладиган хуштак эгаси саналади.

Оддий мисол, 2017 йилги мавсумдаги Қаршида ўтган катта шов-шувли, "Йил ўйини" эътирофига муносиб кўрилган "Насаф" - "Пахтакор" (4:0) учрашувида ҳам айнан Зокир Қодиров тайинланган ва беллашувни аъло тарзда бошқарганди.

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Намангандаги бўлажак ўйинда Зокир Қодиров бригадаси ишлаш эҳтимолини юқори баҳоласа бўлади.

Тез орада ПФЛ келаси тур ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилади ва ушбу эҳтимолий назария қанчалик тўғри ёки нотўғри, марказий ўйинда ким ишлашига аниқ жавобни оламиз.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика