Latest news

12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ҳимоячи учун кураш олиб боради  0 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   0 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   2 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1

"Навбаҳор": Фахрийлар доимо эъзозда! News

"Навбаҳор": Фахрийлар доимо эъзозда!

Бугун 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Ушбу кун муносабати билан “Навбаҳор” ПФК директор биринчи ўринбосари Илҳомжон Мирзабоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, клуб маркетинг бўлими бошлиғи Соҳибжон Набиев, маркетинг бўлими ходими Расулжон Акрамов, “Навбаҳор” ПФК матбуот ва медиа хизмати ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ жамоа мухлислари фахрийларни зиёрат қилишди.

Клуб ходимлари жумладан, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда 1983-2012 йиллар давомида турли лавозимларда, шу жумладан, бош муҳандис, директор бўлиб фаолият юритган Рустам Ҳамидович Бурнашев, ”Навбаҳор” жамоасида 1974-1979 йилларда футболчи, 1980 – 2008 йилларда мураббий сифатида фаолият юритган Павел Константинович Ким, шунингдек, 1941-1945 йилларда 2-жаҳон урушида иштирок этиб, Ленинград қамали азобини бошидан кечирган Любовь Михайловна Капитонованинг хонадонларига ташриф буюриб, бу фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан табриклаб, уларга “Навбаҳор” ПФКнинг махсус совғаларини топширишди.

Фахрийлар уларга кўрсатилган иззат – икром учун “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг ҳақларига дуо қилишди ҳамда жамоага доимо омад ёр бўлишини тилашди.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика