Latest news

09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  8 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  6 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  3 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган News

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган

Суперлиганинг 27-тури доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” клубини қабул қилади.  Ўйин соат 18:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 28та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  8та беллашувда эса “лочинлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 50 марта ишғол этишган бўлса, ўз дарвозасидан эса 39 бор тўп ўтказиб юборган. “Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида қайд этилган – 5:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўтган 14 баҳснинг 11тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда томонларнинг кучи тенг келган. “Лочинлар”нинг “Локо” майдонидаги ягона ғалабаси  2010 йилнинг 24 апрелида қайд этилган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1, “Навбаҳор” мезбонлигидаги ўйин эса 2:0 ҳисобида якунланган.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 16 баҳсда ютқазмади.
“Навбаҳор” сафарда ўтган сўнгги 5 ўйинда фақатгина мағлубиятга учради. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 6 май куни Бухорода қўлга киритилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика