"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан кейинги фикрлар
		
		14 sep 2013 22:20
        News	
	 
				 
				"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан кейинги фикрлар
Тачмурод Агамуродов («Бухоро» жамоаси бош мураббийи): - Бугун мухлислар сермаҳсул ўйинга гувоҳ бўлишди. Шу билан биргаликда кескинлик ҳам юқори нотада бўлди. Кескинлик эса сўнгги сонияларгача сақланиб турганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Тушунарсиз тарзда ўтказиб юборилган гол футболчиларимизнинг руҳиятига таъсир кўрсатди. Ҳозир ушбу вазиятда ким ҳақ ёки ноҳақ эди деб муҳокама қилмоқчи эмасман. Футболчиларимиз охиригача хушёр ҳолда ўйнашлари, рақиб футболчилари эса ҳалол ўйин кўрсатишлари керак эди. Албатта ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Йигитлар учрашувга жиддий тарзда шайланганликларини кўрсатишди. Тартибли ўйин ва ўз имкониятларидан тўлиқ тарзда фойдаланишлари самараси ўлароқ ғалабани тантана қилдик.
Мустафо Байрамов (“Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Нима ҳам дея олардим. Муҳим бўлган учрашувда имкониятни бой бердик. Ҳимоядаги қўпол хатолар ва дарвозабонни ишончни оқлай олмаслиги мағлубиятга сабаб бўлди. Ҳужумчиларимиз икки бор ҳисобни тенглаштиришган бўлсада, якунда сўнгги чизиқдаги хатолар имкониятни бой беришимизга сабаб бўлди. «Бухоро» яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Меҳмонлар тезкорлик борасида юксак ўйин кўрсатишмасада, имкониятлардан самарали фойдаланиб, ғалабага эришишди. Бизда эса буни акси бўлди. Биргина Лупашкони ўзи бир неча бор гол уриши мумкин эди. Иккинчи бўлимда устунликка эришсакда, рақиб дарвозасига керакли голларни ура олмадик. championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments