Latest news

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди? News

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди?

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувида сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало "Машъал" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи голдан сўнг кўп нарса ўзгариб кетди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ёмон чиқмади. Футболчилар яхши майдонда ўйнашга ўрганиб қолишибди. Паслар билан комбинацион футбол кўрсатишимизга қайсидир маънода майдон сабабчи бўлди. Ноқулай об-ҳаво сабаб машғулотларни залда олиб бордик. Мана шу омиллар ўйинимизни қовушмаганига таъсир кўрсата олди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Биринчи даврада марказлашган чемпионатда ўтган учрашувда "Навбаҳор" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди, бугун эса йирик ҳисоб қайд этилди. "Машъал" "Навбаҳор" учун ноқулай рақибга айланиб улгурдими?

- Биринчи даврадаги ўйинда мен йўқ эдим, трибунада ўтиргандим. Кўраётган бўлсангиз бизда ўйинимиз ўзгарди. Учта ўйинда ғалаба қозондик. Кўпроқ паслар билан ўйнай бошладик. Балки сиз айтганингиз тўғридир. "Машъал" биз учун ноқулай рақиб. Ўйинимиз ўхшамади, сифатли майдонда бошқача ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

- Учта голда кимнинг хатоси кўпроқ бўлди ҳимоячиларними ёки дарвозабонни?

- Биринчи голда дарвозабоннинг хатоси кўпроқ бўлди. Чунки биз пас билан биринчи зонадан иккинчи зонага ўтамиз. Тўпни тепавериб ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Умуман ҳамма хато қилди. Йигитларда шашт ва шижоат кўринмади. Бу ўйинга тайёргарликдан ўзимни ҳам кўнглим тўлмади. Фитнес залида машғулотларни ўтказдик.

- Суперлигада қайси клубларнинг майдонини "Машъал"никидан ҳам ёмон дея оласиз?

- Авваллари ҳам бу ерда майдон ҳолати яхши бўлган. Совуқданми ёки қор сабабми майдонда тўп юрмади. Ҳозирги вақтда "Навбаҳор" майдони энг яхшиси дея оламан. Қишки мавсумда чемпионат ўйинлари бўлмас эди. Мавсум вақтлироқ якунланарди.

- Андрей Канчельскис давридаги қайси ғояларни йўқотиш қийин бўлмоқда?

- Андрей Канчельскис бошқарувида жамоа узун тўплар билан ўйнарди. Асосан йигитларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳамма мураббий ҳар хил, услуби, фалсафаси турлича.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика