"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди
18 jan 2025 11:50
News
"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди
Амалдаги чемпион "Насаф" сафига ўтиши кутилаётган Драган Черан ва Рубин Хебайлар учрашишди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Суперлиганинг энг яхши тўпурари Драган Черан ва "Андижон" собиқ футболчиси Рубин Хебай "аждарлар" билан шартнома имзолашга яқин. Куни кеча эса, Драган Черан ўз Instagram саҳифасида Хебай билан бирга тушилган селфини жойлади ва "Soon"(Тез орада) дея изоҳ қолдирди. Катта эҳтимол билан икки ҳужумчи ҳам тез орада "Насаф" футболчисига айлангани расман эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, мавсум якунига кўра чемпионатимизнинг энг яхши тўпурари "Пахтакор"ни тарк этганди, албаниялик ҳужумчининг сўнгги клуби эса Туниснинг "Сфаксьен" жамоаси эди.

Эшитдик-да! Суперлига клубларидан бири Рубин Ҳебайни Ўзбекистонга қайтармоқчи
Link :
Source : https://www.instagram.com/draganceran?igsh=dHJ4YXduN3RqaHpz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Comments