Latest news

08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  0 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3

"Насаф"га иккита гол урган Али Алипур терма жамоага чақирилди News

"Насаф"га иккита гол урган Али Алипур терма жамоага чақирилди

Кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди ва бунда меҳмонлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Ўйинда "Насаф" дарвозасига икки бор тўп киритган Али Алипур Эрон миллий терма жамоасига таклиф этилди. Бу ҳақда persianfootball.com сайти хабар бермоқда. Эронлик мухбирларнинг ёзишича, 22 ёшли ҳужумчи илк бор терма жамоа либосида ўйнайди. Унинг охирги пайтларда кўрсатаётган ўйини бош мураббий Карлуш Кейрушга ёқиб қолган ва шу боис ҳам Алипурни синаб кўрмоқчи.

Алипур кечаги учрашувда ўзидан илиқ таассурот қолдирди ва ҳужумчи қандай бўлиши кераклигини битта ўйиндаёқ кўрсатиб қўйди. Маълумот учун, бу футболчи катта футболдаги фаолиятини 2011 йил "Нассажи Мазандаран" клубида бошлаган. У 16 ёшга тўлган пайт ўз дебютини нишонлаган.

Али Алипур 2015 йил "Персеполис"га кўчиб ўтади ва "Истиқлол" билан кечган баҳсда тўп киритиб, бу икки жамоалар ўртасидаги беллашувда гол урган энг ёш футболчига айланади. Ўшанда у 19 ёшда эди. Алипур ҳозир Эрон чемпионатида 17та гол билан тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика