Latest news

14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  8 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  14 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  5 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  2

"Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди News

"Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди

Ўзбекистон Кубогининг бу йилги финали ҳам Кубокнинг эгаси ҳам маълум бўлди. Афсуски бу соврин бу сафар ҳам "Насаф"га насиб этмади.
Финалда тенгма-тенг ўйинда бари-бир тажриба ўз сўзини айтди. "Бунёдкор" тажриба борасида "Насаф"дан устун эканлигини яна бир бор исботлади.

Барча мухлисларнинг навбатдаги Кубоги финалидан умидлари жуда катта эди. Чунки жамоанинг бу йилги ўйинлари ва ютуқлари (финалдан олдинги икки ўйинни ҳисобга олмаганда) бизда шундай катта умид пайдо қилганди. "Иштаҳа овқат пайти келади", - деган иборага мос равишда биз мухлислар финалдан аввал ғалабани қандай нишонлаш ҳақида ўйлай бошлагандик.Бу умид ўйиннинг иккинчи булими охирларигача ҳам сўнмади. Аммо бу сўнгги дақиқаларда саробга айланди.

Начора бу футбол, футбол ишқибозини ана шундай аламли мағлубиятлардан ҳеч ким кафолатламаган. Биз асло бу ерда жамоа ўйинчиларини ёки мураббийни танқид қилишдан йироқмиз. Ҳамма йигитларимизга аксинча катта раҳмат айтамиз. Улар қўлларидан келганларини қилишди. Майдонда жавлон уришди. Бизнинг жамоамиз ўйинчиларига бўлган ишончимиз асло камаймайди, аксинча ошиб кетаверади. Шунингдек барча Қашқадарёлик футбол мухлисларининг севимли инсонига айланган бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиевга бўлган ҳурмат ва ишончимиз ҳам ошса ошадики, асло камаймайди. Ушбу мутахасис бу йил қўлидан нималар келишини кўрсатиб қўйди. Қолаверса бу йилги чемпионат учун кураш давом этмоқда ҳали олдинда еттита ўйин турибди. Бизнингча барча мухлислар ҳам жамоа ўйинчилари ҳам ўтган мағлубиятларни тезда унутиб, бор эътибор ва диққатни олдинда турган ўйинларга қаратиш керак. Шундай бўлади ҳам. Чунки, "Насаф" жамоаси осонликча таслим бўладиган жамоа эмас. Ҳаёт давом этаверади. Орзу ва истаклар яна қанот ёйиб кетаверади. Биз мухлисларнинг ҳам "Насаф"га бўлган ишқибозлигимиз давом этаверади. "Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика