Latest news

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  34 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  21

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди" News

"Насаф" спорт директори: "Ўринбосарларимизнинг Олмалиққа боришига пул топдик, энди футзал масаласи қолди"

Қаршининг "Насаф" футбол клуби молиявий танг аҳволга тушиб қолгани охирги пайтларда тез-тез қулоққа чалиняпти.

Ҳатто вазият шу даражага бориб етганки, клуб ўз ўринбосарларини зўрға сафар ўйинларига юбормоқда. Маълумки, "Насаф" ёшлари эртага Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади. Аввалига ўринбосарлар пул муаммоси туфайли сафар учрашувига бора олмайди деган хабар чиққанди.

Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф" ПФК спорт директори Виталий Ни билан боғландик. Виталий Николаевич бу борада шундай деди:

"Клубимизда чиндан ҳам молиявий муаммолар борлиги қуруқ гап эмас. Ҳатто ўринбосарларни Олмалиққа қандай юбориш ҳақида ўйлаб қолдик. Аммо ҳозирги пайтга келиб масала ҳал бўлди ва ёшларимиз АГМК билан ўйинга боришади. Мен бу ҳақда ёшларимиз мураббийи Зафар Холмуродов билан гаплашдим, унга жамоа Олмалиққа боришини айтдим. Энди бўлса футзал жамоамиз масаласини ҳал қилиш қолди".

"Насаф" футзал клуби навбатдаги турни 29-30 апрель кунлари сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Эндиликда футзалчиларнинг Жиззахга бориши сўроқ остида қолган. Лекин Виталий Нининг айтишича, тез орада бу масала ҳам ҳал бўлиши кутилмоқда.

Х.Холиқов.

Rating: -88   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика