Latest news

10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  3 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  12 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  21 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5

"Насаф" - "Пахтакор" баҳсини Зокир Қодиров бошқаради. У ҳақда нималарни биламиз? News

"Насаф" - "Пахтакор" баҳсини Зокир Қодиров бошқаради. У ҳақда нималарни биламиз?

Кеча олий лиганинг 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди. Унга кўра нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг эътиборга молик учрашувларидан бирини Зокир Қодиров бошқаради. Гап "Насаф" - "Пахтакор" ўйини ҳақида бормоқда.

Нега Эрматов эмас?

Тур ҳакамлари чиқишидан олдин кўпчилик Қаршида бўладиган учрашувни Равшан Эрматов бошқарса керак деб ўйлаганди.Чунки бу баҳс олий лигада иккинчи ўрин билан бирга Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳал қилиб беради. Аммо ПФЛ ҳакамлар қўмитаси негадир бу ўйинга Равшан Эрматов ва унинг бригадасини қўймади, балки навоийлик ҳакам Зокир Қодировга ишонч билдирди.

Бундан эса кўпчилик таажжубда қолди. Ахир энг марказий ўйинга энг кучли ҳакам қўйилиши керак эмасми? Бу турда Эрматов аҳамияти унча юқори бўлмаган "Бунёдкор" - "Бухоро" баҳсини бошқаради. Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш унчалик юқори эмас, стадионга ўйин куни нари борса 500 мухлис келса катта гап.

Кўпчилик қатори биз ҳам мавсумнинг энг кутилаётган баҳсига Эрматов ёки бўлмаса Коваленко ва Танташевни кутгандик. Аммо қарор қабул қилиб бўлинди. Эндиликда бу ўйинни Зокир Қодиров бошқаради.


Шахсан ўзим бу инсон бошқарган нечта ўйинни кўрган бўлсам, Қодиров бир жамоага яққол ён босганини сезмаганман.



Зокир Қодиров қандай ҳакам?

Аслида Зокир Қодиров ҳам яхши ҳакамлар сирасига киради. Шахсан ўзим бу инсон бошқарган нечта ўйинни кўрган бўлсам, Қодиров бир жамоага яққол ён босганини сезмаганман. Навоийлик ҳакам кўпинча майдонда нимаики бўлса шунга қараб хулоса чиқаради, бошқача айтганда ўйинни борича ҳакамлик қилади. Умуман олганда, Зокир Қодировни савияли, шу билан бирга ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбормайдиган ҳакамлардан бири дея оламиз.

Шундай қилиб "Насаф" - "Пахтакор" баҳсида Зокир Қодиров ишлайди. Унга қанотларда Обид Жумаев билан Руслан Самандаров ёрдам беришади. Алишер Абдуллаев эса ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради.


Қодиров бу йил қайси ўйинларни бошқарган?

Шу ўринда статистикага мурожаат этишни лозим топдик. Зокир Қодиров бу мавсум ҳозирча 15та ўйинни бошқарди.

"Машъал" - "Металлург" 1:0
"Локомотив" - "Олмалиқ" 5:0
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
"Металлург" - "Сўғдиёна" 3:1
"Локомотив" - "Динамо" 2:0
"Насаф" - "Навбаҳор" 4:0
"Шўртан" - "Динамо" 1:0
"Насаф" - "Бунёдкор" 0:1
"Машъал" - "Навбаҳор" 2:1
"Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:1
"Бунёдкор" - "Шўртан" 3:1
"Локомотив" - "Қўқон-1912" 3:0
"Олмалиқ" - "Шўртан" 3:1
"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" 2:5

Мана шу ўйинларда Қодиров жами 39та сариқ карточка кўрсатган ва бир марта "қизил" берган. Бу "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинида рўй берган. Бундан ташқари, навоийлик рефери ўзи бошқарган ўйинларда 8 марта пенальти белгилаган. У "Машъал" - "Металлург", "Локомотив" -  "Олмалиқ", "Металлург" - "Сўғдиёна", "Насаф" - "Навбаҳор", "Насаф" - "Бунёдкор", "Машъал" - "Навбаҳор", "Нефтчи" - "Сўғдиёна", "Олмалиқ" - "Шўртан" учрашувларида бир мартадан 11 метрлик нуқтани кўрсатган.

Зокир Қодиров бу мавсум "Пахтакор"нинг ҳозирча битта ўйинини бошқарди. Бунда "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб бориб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шунингдек, "Насаф"нинг иккита уй учрашувида ҳакамлик қилган. "Насаф" ўз майдонида "Навбаҳор"дан йирик ҳисобда устун келган бўлса, "Бунёдкор"га кичик ҳисобда ютқазиб қўйган.


Ўтган йил Қодиров қайси ўйинларни бошқарган?

Ўтган йил Зокир Қодиров олий лиганинг 17та учрашувида ҳакамлик қилган. У бошқарган ўйинларда "Насаф" сафарда "Металлург"га ютқазиб қўйиб, ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этган, шунингдек "Пахтакор" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Қодиров ўтган йил "Пахтакор" иштирокидаги учта учрашувда ҳакамлик қилган. Шундан иккитасини "Пахтакор" ўз майдонида ўтказиб, иккаласида ҳам 3:0 ҳисобида зафар қучган: "Пахтакор" - "Машъал" 3:0, "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 3:0. Лекин сафарда айнан "Насаф" билан кечган беллашувда тошкентликлар ютқазиб қўйишган.

2015 йил Қодиров "Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги ўйинларда ишлаганми?

Яна статистикага мурожаат қиламиз. 2015 йилги футбол мавсумида Қодиров олий лигада жами 14та ўйинда ҳакамлик қилган. У "Насаф" иштирокидаги учта ўйинни бошқарган. Қаршиликлар уйда "Металлург"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, сафарда айнан шу жамоани 1:0 ҳисобида ютишган. "Насаф"нинг "Металлург"га қарши иккала ўйинини ҳам Қодиров бошқариб борган. Бундан ташқари яна бир учрашувда "Насаф" ўз майдонида "Шўртан"дан 3:1 устун келган.

2015 йил Зокир Қодиров "Пахтакор"нинг фақат битта ўйинида ишлаган. Бунда "Пахтакор" сафарда "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.


Қизиғи шундаки, "Насаф" ўтган йил ўз майдонида "Пахтакор"ни ютган баҳсда айнан Зокир Қодиров ҳакамлик қилган.



"Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги охирги бешта ўйин қандай кечган?

Кўп узоққа бормасдан охирги бешта ўйинни оладиган бўлсак, шундан учтасида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. "Насаф" эса фақат бир марта ғалабага эришган. Қизиғи шундаки, "Насаф" ўтган йил ўз майдонида "Пахтакор"ни ютган баҳсда айнан Зокир Қодиров ҳакамлик қилган. Шунингдек, битта учрашувда томонлар дуранг қайд этишган.

Қуйида ўзаро охирги бешта ўйин маълумотларини келтириб ўтамиз.

Олий лига, 14-тур. 26.06.2015
ПАХТАКОР - НАСАФ - 3:1
Ҳакам: Равшан Эрматов
Голлар: 1:0 - Аднан Ораховац, 2:0 - Игорь Сергеев, 3:0 - Игорь Сергеев, 3:1 - Илҳом Шомуродов.

Олий лига, 29-тур. 04.11.2015
НАСАФ - ПАХТАКОР - 0:1
Ҳакам: Равшан Эрматов
Гол: Камолиддин Тожиев

Олий лига, 4-тур. 11.04.2016
ПАХТАКОР - НАСАФ - 1:1
Ҳакам:
Илгиз Танташев
Голлар: 1:0 - Камолиддин Тожиев, 1:1 - Бобир Абдухолиқов.
Четлатиш: Жавоҳир Соҳибов (81)

Олий лига, 19-тур. 19.08.2016
НАСАФ - ПАХТАКОР - 2:1
Ҳакам:
Зокир Қодиров
Голлар: 0:1 - Жамшид Искандеров, 1:1 - Игорь Голбан, 2:1 - Драган Черан.
Четлатиш: Жавоҳир Соҳибов (39)

Олий лига, 14-тур. 19.06.2017
ПАХТАКОР - НАСАФ - 2:1
Ҳакам:
Валентин Коваленко
Голлар: 1:0 - Игорь Сергеев, 2:0 - Шерзод Каримов, 2:1 - Фаррух Сайфиев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика