Latest news

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

"Насаф" чемпионлик ўйинини ютди! Хўш, энди кимда имконият қандай? (таҳлил) News

"Насаф" чемпионлик ўйинини ютди! Хўш, энди кимда имконият қандай? (таҳлил)

Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи, афиша тарафлама энг муҳим ва чемпионлик ўйини "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида ўтказилди.

Чемпионатда пешқадамликни бўлишиб турган икки жамоа мавсум тугашига 7 тур қолганда ўзаро учрашди ва унда "Насаф" жамоасида 21 йиллик танаффусдан кейин Тошкентда ғолибга айланди. Бу ғолиблик қаршиликлар учун нафақат катта танаффусдан кейин қўлга киритилган ширин ғалабадек, балки мавсумнинг финал ўйинида эришилган ютуқ ва якунда чемпионликни ҳал этган баҳсга айланиши мумкин. Эндиликда барча масала ва вазият назорати тўлиқлигича "Насаф" тарафига ўтди.

Ниҳоят, Рўзиқул Бердиев кўпчилик доим таъкидлаб келган, чемпионликни футболчиликда ҳам, мураббийликда ҳам кўрмаган "иккинчи" ёки "учинчи" дея бериладиган таърифни йўққа чиқаришга яқин. Эндиликда жамоа шунчаки қолган 6 турда 5 ғалаба қилса, чемпионлик учун кифоя. Етарли. Ҳаммаси оддий ва барчаси қаршиликлар назоратига ўтди. "Насаф" тарихида чемпионлик масаласи бу қадар жамоа назоратига ўтмаган ва клуб бу йилгидек чемпионлик шоҳсупасига яқин келмаган. Тошкентдаги узоқ кутилган ғалаба якунда олтинга тенг ютуққа айланиш арафасида.

Хўш, энди келинг чемпионлик пойгасида қолган жамоалар ва ундаги имкониятларни таҳлил қиламиз. 

Чемпионликка биринчи ва асосий номзод: "Насаф"

- "Насаф"нинг чемпионликка эришиши учун 5 ғалаба етарли бўлади ва шунда қолган ўйинларда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар жамоа тарихда илк бор чемпионлик шоҳсупасига чиқади. Нега? Чунки жамоа ихтиёрида қолган 6 турда 3 очко йўқотиш имконияти мавжуд. Шунда энг яқин таъқибчиси "Пахтакор" қолган барча ўйинларда ғалаба қозонган тақдирда ҳам очколар сони тенглашади ва ўзаро ўйинларга кўра "Насаф" чемпионликни расмийлаштиради. Агарда жамоа 4 очко йўқотадиган бўлса, дейлик, қолган 6 турда икки марта дуранг қайд этса, унда чемпионлик бошқа жамоага ўтиш хавфи бор. Биринчи хавф, бу "Пахтакор" бўлса, унда кейинги хавф соладиган жамоа "Навбаҳор". Агарда "Насаф" 4 очко йўқотиб, "Навбаҳор" қолган ўйинларда ғалаба қозонса ва очколар сони тенглашиб қолса, унда мусобақа жадвалида "Навбаҳор" ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига тепага чиқади. Хуллас, ҳаммаси "Насаф"нинг ўз қўлида ва жамоада битта мағлубиятга чегирма мавжуд. Яъни битта мағлубият ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва эҳтимолий 5 ғалаба чемпионликни кафолатлайди.

"Насаф"нинг қолган ўйинлар тақвими ҳам нисбатан енгилроқ. Жамоа қолган 6 турни тўрттасини Қаршида ўтказади ва атига 2 бор сафарга чиқади. Биринчи сафар Навоийда "Қизилқум"га қарши ва иккинчиси бу йили машғулот шаҳарчасига айланган пойтахт Тошкент шаҳрида "Олимпик"ка қарши ўйин. Тўрт ўйинни Қаршида қабул қиладиган "Насаф"нинг уйидаги кейинги рақиблари "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Динамо" ва "Нефтчи".

Жамоаларнинг ҳолати ва кучидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда энг жиддий рақиб пешқадамларнинг "қотили"га айланган "Олимпик" энг жиддий рақиб. "Қизилқум" таркиби тажрибага асосланган ва улар ҳам Навоийда "Насаф"ни қизғин меҳмон қилишга қодир. Қолган рақиблар қоғозда "Насаф" учун жиддий қаршилик қилишга қодир эмас. Майдонда балки барчаси бошқача бўлиши мумкин ва буни ҳеч ким инкор қилмаган.

Хуллас, "Насаф" жорий мавсумда энди чемпионликни қўлдан чиқаришга маънан ҳаққи йўқ. Агарда шу ҳолатда жамоа чемпионлик пойгасида ютқазиб қўядиган бўлса, унда ҳеч қандай оқлов, бахона ёки сабабни рўкач қилиш ярамайди. Бу "Насаф" учун аср мағлубиятига айланади. "Пахтакор" устидан қозонилган ғалаба ва жадвалда юзага келган тафовутдан кейин чемпионликни бошқа жамоага бериб қўйиш қаршилик мухлисларга хиёнат қилишга тенг.

Чемпионлик учун иккинчи номзод: "Пахтакор"

- "Йил ўйини"ни ютқазган бўлса-да, "Пахтакор" назарий жиҳатдан чемпионлик учун имкониятларини йўқотгани йўқ. Жамоа эҳтимолий "Насаф"нинг 4 очко йўқотишини кутиб, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонса, унда Максим Шацких жамоаси чемпионликдан умид қилса бўлади. Аммо энди вазият "Пахтакор" назоратидан чиқиб кетди ва энг асосий рақобатчи билан ўзаро ўйинлардаги устунлик ҳам тўлалигича бой берилди. "Пахтакор"нинг кейинги рақиблари ва тақвими анча осон. Лекин жамоа ҳозирги ҳолатида қолган барча ўйинни ўз фойдасига ҳал этиши ҳам қийин юмушга айланади. Сабаби нафақат жамоа кўрсатаётган ўйиндаги беқарорлик, балки "Насаф"га мағлуб бўлгач ички муҳитдаги тушкунлик ҳам келаси ўйинларга ўз таъсири кўрсатиши табиий.

"Пахтакор" келаси турда "Сурхон" билан Тошкент ёки Олмалиқдан ўйнайди. Келаси тўрт ўйин эса кетма-кет ўз уйида қуйидаги рақибларга қарши: "Қўқон-1912", "Локомотив", "Сўғдиёна", "Қизилқум". Охирги турдаги рақиб "Бунёдкор" ва бу ўйин ҳам Тошкентда ўтади. Яъни жамоа асосан ўз уйида ва Тошкентдан узоқ бўлмаган ҳудудда ўйнайди. Бу жамоага қайсидир маънода устунлик беради. Лекин муҳим ўйиндаги мағлубият ушбу бўлажак устунликни бир чақага айлантиргани ҳам рост. "Пахтакор" энди ўз ўйинларини ютиш билан биргаликда "Насаф"нинг кейинги рақибларига мухлислик қилишга мажбур.

Чемпионлик учун учинчи ва охирги номзод: "Навбаҳор"

- "Навбаҳор" чемпионлик пойгасини чинакамига безаши мумкин эди. Аммо "Жар"даги қулаш жамоага қимматга тушди. Аммо "Навбаҳор"да ҳам чемпионлик учун имконият назарий тарафлама сафланиб турибди. Бабаян жамоаси ҳам "Пахтакор" сингари қолган ўйинларда "Насаф"нинг рақиблари мухлисига айланиб, ўз учрашувларини максимум ғалаба билан тугатишга мажбур. Биргина яхши тарафи, жамоа агарда қолган 6 турдан кейин очколар бўйича "Насаф" билан тенглашса, унда жадвалдаги устунлик автоматик равишда "Навбаҳор" томонига ўтади.

"Навбаҳор" нега учинчи номзод дейилган саволга биринчи навбатда очколардаги фарқ бўлса, иккинчи навбатда жамоанинг кейинги тақвими "Насаф" ёки "Пахтакор"никидан кўра қийинроқ. "Навбаҳор" дастлаб Наманганда Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилади. Кейин Фарғонада "Нефтчи"га қарши "водий дерби"си, сўнгра ўз уйида "Олимпик"ни меҳмон қилади. Шунингдек, Тошкентда "Локомотив" билан куч синашса, Бекободда "Металлург" кутади ва охирги ўйин Наманганда медаллар учун курашаётган АГМК билан бўлади. Хуллас, тақвим жиҳатдан ҳам "Навбаҳор"да вазият энг қийини.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳар тарафлама устунликка эга "Насаф" тақвим жиҳатидан ҳам энг қулай имкониятга эга. Шунчаки қолган 6 ўйинда 5 ғалабага эриш ва янги тарих ярат! Ҳаммаси ўз қўлида, битта мағлубиятга чегирма ҳам бор ва асосий рақобатчиси ўз ўйинини қидираётган ва руҳий тушкунликка тушган "Пахтакор" ва "Насаф"ни икки бор "қоқилиши"ни кутадиган ва тақвими анча жиддий ва қийин бўлган "Навбаҳор". "Насаф" бундай тақвим ва бу каби устунлик билан мавсумни чемпион бўлмасдан якунламасликка ҳаққи қолмади! Акс ҳолда жамоа тарихдаги энг муваффақиятсиз мавсумни ўтказган бўлади. Тарихдаги энг зўр мавсумни ўтказиш эса ўз қўлида. Танлаш ихтиёри ҳам ўзида: энг зўрими ёки энг аламлисими?

Жуда оз вақт қолди. Қаршидаги қолган барча ўйинлар ўзгача қизиқиш, бошқача муҳитда ўтишига шубҳа йўқ! Суперлига маркази Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионга айланмоқда...

Тошкандий

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика