"Наполи" президенти Алиссон трансфери ҳақида: "Ливерпуль" ва "Рома" эгаси битта одам деб шубҳаланардим"
17 aug 2018 16:51
News
"Наполи" президенти Алиссон трансфери ҳақида: "Ливерпуль" ва "Рома" эгаси битта одам деб шубҳаланардим"
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис дарвозабон Алиссоннинг "Рома"дан "Ливерпуль"га трансфери ҳақида гапираётиб, бу клубларнинг эгаси битта деб ўйлаши ҳақида айтди.
25 ёшли посбон 62,5 млн евро эвазига инглиз клубига ўтди. Яна 10 млн евро бонус сифатида тўланади. Бир йил олдин Муҳаммад Салоҳ ҳам "Рома"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.
Икки клубнинг эгаси америкаликлар. Жеймс Палотта "Рома"ни бошқаради, Жон Генри эса "Ливерпуль"ни.
"Мен Алиссон учун "Рома"га 60 млн евро таклиф қилдим, аммо дарвозабонни бизга сотишмади. Кейин у "Ливерпуль"га ўтаётганини айтишди.
Доимо "Ливерпуль" ва "Рома" эгаси бир киши деб шубҳаланганман. Бир неча йил олдин бу ҳақида қушча қулоғимга пичирлаб кетган.
Бу ҳақиқат бўлса, унинг иккала жамоаси Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин эмас" - дейди Де Лаурентис.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments