Нафақат Погба ва Дибала ЖЧ-2022ни ўтказиб юбориши мумкин, балки... лазаретда яна кўплаб юлдузлар бор
11 oct 2022 16:38
News
Нафақат Погба ва Дибала ЖЧ-2022ни ўтказиб юбориши мумкин, балки... лазаретда яна кўплаб юлдузлар бор
Пауло Дибала (Аргентина)
Дибала "Ювентус" билан келиша олмагани сабаб "Рома"ни танлади. Бошида Пауло унинг хизматларига катта талаб бўлади деб ҳисоблади, аммо "Интер" билан келишишнинг уддасидан чиқилмади. Пауло энди "Лечче"га қарши ўйинда жароҳат олди, Моуринью эса Пауло ушбу календарь йилида ортиқ ўйнай олмаслигини хабар қилди. Альварес, Лаутаро, Месси, Ди Мария ва бошқа ажойиб ҳужумчилари бор терма жамоада Дибалага асосий роль берилмаслиги ҳам деярли аниқ эди. Аммо, унинг жароҳати – Симеонени ўғлидек йигитлар учун имконият. Паулодек иқтидорли ўйинчи эса ўзининг бор имкониятини кўрсата олмади, у 28 ёшда ва Скудетто учун курашда фаворит бўлмаган жамоада.
Поль Погба (Франция)
Агар Дибалани орзуларини жароҳатлар барбод қилган таниқли йигит сифатида билсак, Погба – Жаҳон чемпиони, Франция терма жамоасининг асосий ўйинчиси. Поль "Ювентус"га МЮдаги баҳс билан ўтган мавсумлар сериясидан сўнг қайтди, аммо у Дешам учун Канте каби муҳим ўйинчи. Албатта, "Реал" ўйинчилари Чуамени ва Камавинганинг ўсиши, шунингдек Лига 1даги кўплаб ажойиб ўйинчилар французларни марказда фақатгина Рабьо билан ёлғиз қолдирмайди, аммо Канте ва Погбанинг жароҳати Дешамни хавотирга солмоқда. Жамоа Миллатлар Лигасида ёмон иштирок этди, энди эса Нголони майдонда кутмоқда, Погба билан эса ҳозирча кўп нарса номаълум. Поль акаси билан урушди – уни таниш бандитлар орқали шантаж қилишда айблади, бунга жавобан ака Поль Мбаппени лаънатлаш учун шаман ёллаганини айтди. Погба эндиликда тезроқ тикланиш ва формасини тиклаб олишни ўйлаши керак. Назарий жиҳатдан у ҳали улгуради.
Марко Ройс (Германия)
Ройснинг ушбу рўйхатда эканлиги ҳайратланарли воқеа эмас, аммо бу унчалик тўғри ҳам эмас. Марко фаолияти давомида жароҳати сабаб катта мусобақаларнинг кўпини ўтказиб юборган, жумлажан ЖЧни ҳам. "Қария" "Боруссия"даги жароҳатига қадар ҳам идеал тарзда ўйнамаётганди, аммо Бундеслигада 7та ўйинда 2та гол ва 2та ассист ёмон натижа эмас. Шунингдек, терманинг ҳужум чизиғида бошқа ўйинчилар ҳам пайдо бўлди, аммо 33 ёшли ўйинчи қайдномага киришга умид қилади.
Рональд Араухо (Уругвай)
Бундай иқтидорли, келажаги бор ва ажойиб ҳимоячининг жароҳат олиши ачинарли ҳолат. Бундан ҳам ачинарлиси, у жароҳатини тиклаш учун консерватив даволаш йўлини танлади, бундан эса клубдагилари хурсанд бўлишмади. Рональд таваккал қилмоқчи ва Уругвай шарафини ЖЧда ҳимоя қилишдек орзусини рўйобга чиқармоқчи бўлди. Аммо, "Барселона" ҳимоячининг иши учун ҳақ тўлаётган экан, уни даволашнинг энг яхши йўлини танлиши керак деб ҳисоблади – операция. Араухони Финляндияда муваффақиятли даволашди, аммо энди бармоқларда муаммолар бор. Фақатгина мўжиза футболчини ўйнашига ёрдам беради, аммо Рональд бунга ишонмоқда. Шифокорлар муваффақиятли операция ўтказишди ва у уч ойдан кўра тезроқ майдонга қайтиши мумкин.
Эмиль Смит-Роу (Англия)
Смит-Роу ёзда АПЛнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар қаторига кирди. Эмиль ўтган мавсумда яхши ўйнади ва ҳозирда унинг асосий таркибга киришига Эдегор, Сака ва Мартинелли "ҳалақит бермоқда". Майли терма жамоада ҳам рақобат бўлсин, аммо бундай иқтидорли ўйинчи жароҳат олса, уни ЖЧдаги йўқотишлар рўйхатига киритиш тўғри бўлар. Англияда ишлар унчалик ҳам зўр эмас. Магуайр ҳозирда МЮ захирасида, Стоунз, Уокер ва Филлипсда соғлиқ билан муаммолар бор, бундан ташқари Александер-Арнольднинг формаси ҳам ҳавас қиларли даражада эмас. Сака ва Маунт бор, аммо Смит-Роу Санчо ҳам ажойиб формада эмаслиги ҳисобга олса, бир вариант.
Уэсли Фофана (Франция)
Дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси бўлмиш "Челси" ўйинчиси Уэсли Фофана (агар инфляцияни ҳисобга олсак, Магуайрдан пастда бўлиши мумкин) 4дан 6 ҳафтагача бўлган вақтни ўтказиб юборадиганга ўхшайди. У "Лестер"дан сўнг бош мураббийи ўзгарган жамоага келди. Рақобат ҳам бор, хатолар ҳам – масалан, Загребда шундай бўлди. Фофана "аристократлар" сафида зўр бошламади, аммо Франция терма жамоасига барибир керак бўлиши мумкин эди. Уэслининг ЖЧ-2022га қадар тикланиб, формасига қайтиб олишига умид қиламиз.
Жоржиньо Вейналдум (Нидерландия)
Бу ерда эса барчаси аниқ – тажрибали хавбек ван Галга ЖЧда ёрдам бера олмайди. "Ливерпуль" Жижи билан хайрлашишга қарор қилган пайт, унинг қадрига етмади. Клопп ютқазмоқда, марказий чизиққа ўйинчилар етишмаяпти. Вейналдумнинг Парижда омади келмади ва Римга Моуриньюнинг ёнига келди, аммо "бўрилар"да ҳам вазият яхши эмас.
Сердар Азмун (Эрон)
Эрон терма жамоасидаги 65та ўйинда 41та гол урган Азмун ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин. "Байер" учун кутилмаган йўқотиш ва Карлуш Кейруш учун бош оғриғи. Тикланиш муддати – олти-саккиз ҳафта, аммо формага қайтиш учун ҳам вақт керак. Азмун мушакларини шикастлаб олди, шундай экан Англия, Уэльс ва АҚШга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
Флориан Фирц (Германия)
Агар Ройсни ёши ва рақобат сабаб қайдномага қўшишни иложи бўлмаса, Флориан ЖЧ-2022га йўл олиш учун ҳақиқий номзод. Уни Германияда Мусиаладан кам мақташмайди. У жароҳатига қадар Германиянинг энг яхши ўйинчиси бўлишга ҳам номзод эди. Флик ЖЧга бир неча нафар мундиал ғолиблари билан борса ҳам, унга янги қаҳрамонлар керак. Вирцнинг "Байер" асосий таркибига қайтишига ва уни Қатар майдонларида кўришга умид қиламиз.
Алишер Остонов таржимаси
Comments