Latest news

16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  0 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  1 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8

Надаль Зидан ҳақида: “Ишонаманки, у ҳали қайтади” News

Надаль Зидан ҳақида: “Ишонаманки, у ҳали қайтади”

“Реал” жамоасининг ашаддий ишқибози, теннис бўйича дунёнинг биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль Зиданнинг қироллик клуби бош мураббийлигидан кетишига изоҳ берди.

“Албатта, бу хабар кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Зидан – ажойиб инсон. У ўз ишининг устаси эди ва жамоамиз билан юксак марраларни забт этди.

У омадли инсон сифатида барчага ўрнак бўла олди. Зидан ҳар қандай вазиятда ҳам оддий ва самимий инсон бўлиб қолди. Футболчилар, клуба ва бошқалар ҳақида ҳеч қачон ёмон гапларни гапирмади. Мен ҳеч қачон уни ҳакамлардан нолиганини эшитмаганман.

Зидан доим хотиржам эди. Матбуот анжуманларида доим кулиб турарди, ҳаттоки керакли натижага эришмаган пайтлардаям... Якунда у Чемпионлар лигасини ютди. Аммо мавсум давомида у қийин даврни бошидан кечирди.

Ўйлайманки, у ҳали қайтади. Унга ҳамма учун ўрнак бўла оладиган феъл атвори, қўлга киритган натижалари учун миннатдорчилик билдираман”, деди Надаль.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика