Набил Маълул: "Сурияни жаҳон чемпионатига олиб чиқишни хоҳлайман"
18 mar 2020 17:17
News
Набил Маълул: "Сурияни жаҳон чемпионатига олиб чиқишни хоҳлайман"
Бунгача Тунис терма жамоасини бошқариб келган ушбу мураббий сурияликлар билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Набил Маълул Сурия терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк интервьюсида жаҳон чемпионатига чиқиш мақсади борлигини айтиб ўтди.
- "Олдимга қўйилган асосий вазифа Сурия халқини хурсанд қилиш. Уларни хушнуд этиш учун терма жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиши лозим. Мен бунинг учун нима қилиш кераклигини жуда яхши биламан ва мақсад йўлида бор кучимни аямайман".
- "Сурия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқишни уддаласа бўлади. Мен футболчиларга ишонганим учун ҳам сурияликлар таклифини қабул қилдим. Терма жамоа аъзолари Миср, Туркия, Қувайт, Голландия каби мамлакатларда ўйнашади ва уларнинг кучи менга маълум. Албатта, вазифани бажариш сон бўлмайди, лекин бор кучимни ишга соламан. Ягона хоҳишим битта: Сурия билан жаҳон чемпионатига бориш", - дейди тунислик мураббий.
Comments