МЮ ёки "Челси" асосий дарвозабонсиз қолса Хартни харид қилишга уринади
17 apr 2017 11:20
News
МЮ ёки "Челси" асосий дарвозабонсиз қолса Хартни харид қилишга уринади
"Манчестер Сити" посбони, айни дамда "Торино" шарафини ҳимоя қилаётган Жо Харт мавсумлар оралиғида "Манчестер Юнайтед" ёки "Челси"га ўтиши мумкин.
Маълум бўлишича, манкунианлар Давид де Хеа билан хайрлашишса, лондонликлар Тибо Куртуани сотиб юборишса Хартни харид қилиши мумкин.
Олдинроқ "Торино" бош мураббийи Синиша Михайлович клуб Хартнинг ижарасини узайтирмоқчилиги ҳақида гапирган эди, аммо "Манчестер Сити" посбонни 17,5 млн. евро эвазига сотмоқчи.
Харт жорий мавсумда А Сериянинг 30 та учрашувида майдонга тушиб, 49 та гол ўтказиб юборди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments