МЮ ўйинчиларни руҳлантириш учун клуб базасига Тайсон Фьюрини таклиф этди
27 feb 2020 13:04
News
МЮ ўйинчиларни руҳлантириш учун клуб базасига Тайсон Фьюрини таклиф этди
Британиялик оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри "Манчестер Юнайтед"нинг Каррингтондаги базасига ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри 22 февралда америкалик Деонтей Уайлдерни мағлуб этган ҳолда оғир вазн тоифасида WBC унвонини қўлга киритди.
МЮ раҳбарияти шундан сўнг спортчини ўйинчилар билан гаплашиш ва руҳлантириш учун клубга таклиф этди.
Таъкидлаш керакки, 31 ёшли Фьюри "қизил иблислар"нинг мухлиси саналади.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда АПЛда 27та ўйинда 41 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 5-ўрнида бормоқда.
Link :
Source : Metro
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments