Latest news

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

МЮ Англия Лига Кубогини ютса, Дубравка олтин медал олиши мумкин News

МЮ Англия Лига Кубогини ютса, Дубравка олтин медал олиши мумкин

"Ньюкасл" дарвозабони Мартин Дубравкага жамоаси мамлакат лига кубоги финалида МЮга ютқазса, олтин медал берилади.

Словакия терма жамоаси аъзоси мавсумнинг биринчи қисмини "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед" посбони сифатида ижара асосида ўтказди.

У январда ўз жамоасига қайтишдан аввал Эрик тен Ҳаг қўл остидаги жамоада атиги 2 та расмий ўйинда "қизил иблислар" дарвозасини ҳимоя қилди. Ҳар иккиси ҳам Лига Кубоги доирасида учрашувлар эди. Натижада агар "ҳаккалар" кубок финалида зафар қучадиган тақдирда Дубравка бўш қўл билан қолиб кетиши мумкин. Акси бўлиб, манкунианлар ғалаба қозонса, 34 ёшли дарвозабон ғолиблар қаторида эътироф этилиши мумкин.

Чемпионларга жами 30 та медал берилади. Агар "Ньюкасл" ютса, 25 та медал мусобақада иштирок этганларга насиб этади. Қолган 5 таси мураббийлар штабига. "Юнайтед" ҳам мусобақада 25 нафар футболчидан фойдаланди. Дубравка уларнинг фақатнига 13 тасидан камроқ дақиқа ҳаракатланган. Шу боис у 25 таликка кириши катта эҳтимол.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика