Latest news

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  5 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  8 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

Мхитарян: “Иккита мағлубиятга қарамай “Арсенал” тўғри йўлда кетмоқда” News

Мхитарян: “Иккита мағлубиятга қарамай “Арсенал” тўғри йўлда кетмоқда”

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг айтишича, жамоаси АПЛнинг дастлабки икки турида мағлуб бўлганига қарамай, тўғри йўлдан кетмоқда.

“Мен ўзимга доимий танқидий назар соламан, шу боис менгатанқидчи шарт эмас. Жамоа менга ва мен жамоага нима қилишим кераклигини жуда яхши биламан.

Бизда янги бош мураббий ва ҳозирда унинг фалсафасини тушунишга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум бошланиши осон кечмади. “Манчестер Сити” ва “Челси”га қарши майдонга чиқдик. Аммо АПЛда осон рақибнинг ўзи йўқ. Бу футбол. Биз яхши кайфиятни сақлаб қолган ҳолда машғулотларда астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Шунда натижа ўз-ўзидан келаверади.

Биз ҳозирча ҳеч қанақа босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. “Арсенал” тўғри йўналишда давом этмоқда, гарчи икки ўйинда мағлуб бўлган бўлсада. Лекин инсонлар танқид қилишни жуда яхши кўришади. Мен бунга эътибор қилмасликка уринаман. Чунки қачон яхши ёки ёмон ўйнаганимни ўзим яхши биламан”, дея Мхитаряннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика