Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  0 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  9 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  1 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  4 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  8 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  6 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Музаффар Музаффаров: “Ортда қолаётган йил мен учун омадли кечди” News

Музаффар Музаффаров: “Ортда қолаётган йил мен учун омадли кечди”

Бу йил “Сўғдиёна” сафида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини қозонган футболчилардан бири – Музаффар Музаффаров бўлди.

Иқтидорли футболчи қисқа фурсат ичида жиззахликларнинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Шу боис Музаффаровни 2015 йилнинг кашфиётларидан бири дейиш мумкин. Яқинда футболчи билан суҳбатлашиб, ортда қолаётган йил ва янги йилдаги режалари ҳақида сўрадик.

- Музаффар, ортда қолаётган 2015 йил сиз учун қандай ўтди?
- Жорий йил мен учун жуда ҳам омадли бўлди. Сабаби олий лигада деярли дебют мавсумимни ўтказдим ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Табиийки бу билан футболчи сифатида ҳам бирмунча ўсишга эришганимни ҳис этдим. Бунинг учун энг аввало “Сўғдиёна” бош мураббийи – Даврон ака Файзиевга миннатдорчилик билдираман. У киши менга қўрқмасдан ишонч билдириб, имконият берди. Билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қилдим. Жиззахга келиб ўзим учун ажойиб тандемни топдим. Бу – Санжар Рашидов. У билан бирга ёнма-ён ўйнаш ҳамиша мен учун қулай бўлди. Бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқдик. Бу ҳам менинг 2015 йилдаги ютуқларимдан бири бўлди. 


- Янги йил байрамини бунгача қай тариқа ўтказиб келгансиз? Ва бу йил қандай нишонламоқчисиз? Айтайлик, оила даврасидами ёки дўстлар биланми?
- Янги йилни ҳар сафар оилам даврасида кутаман. 2016 йилни ҳам насиб қилса шу тариқа қарши олиш ниятидаман.

- Янги йилда Қорбободан нима сўраган бўлардингиз?
- Қорбободан эмас-у, Яратгандан юртимизга тинчлик осойишталик, ота-онамга соғлиқ саломатлик сўрайман.

- Сиз учун шу кунгача ўтган янги йил байрамларида эсда қолган хотиралар қайсилар бўлган?
- Ҳар сафар янги йил байрами мен учун яхши ўтади. Бу борада бирортасини ажратиб қўрсата олмайман.


Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика