Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  5 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  1 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  161 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Мухтор Қурбонов Туркманистон билан ўйин ва терма жамоамизнинг рақобатга муҳтож чизиғи ҳақида фикр билдирди News

Мухтор Қурбонов Туркманистон билан ўйин ва терма жамоамизнинг рақобатга муҳтож чизиғи ҳақида фикр билдирди

ОКМК жамоаси раҳбариятида фаолият юритаётган, ўз вақтида терма жамоамиз либосида бир нечта учрашув ўтказган Мухтор Қурбонов Туркманистон ва Эрон билан ўйинлар, терма жамоамизнинг бугунги куни ва рақобат керак бўлган позициялари ҳақида гапирди.

Turkmenistan

Meylis Durdyyew - 44'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. E . Round 1

16/11/2023, 19:00

3
:
1
Finished

Uzbekistan

Otabek Shukurov - 57', Otabek Shukurov - 77', Eldor Shomurodov - 90'

Stadium: 19500 spectators

45'
90'
44'  Meylis Durdyyew
61'  Altymurad Annadurdiyev (Arslanmyrat Amanov)
61'  Velmyrat Ballakov (Selim Nurmyradov)
66'  Abdy Basimov
78'  Meylis Durdyyew (Alibek Abdurakhmanov)
78'  Ruslan Mingazov (Shanazar Tirkishov)
79'  Shanazar Tirkishov
87'  Elman Tagayev (Myrat Annayev)
34'  Odildzhon Khamrobekov
56'  Oston Urunov (Igor Sergeev)
56'  Azizbek Turgunbaev (Abbosbek Fayzullayev)
57'  Otabek Shukurov
75'  Khoziakbar Alidzhanov (Sherzod Nasrulloev)
77'  Otabek Shukurov
90'  Eldor Shomurodov
90'  Eldor Shomurodov (Azizjon Ganiev)

- Аввалги ва ҳозирги футболни солиштириш қийиин. Икки давр ўртасида тактик томонларда фарқ бор, деб ўйлайман. Биз тўп тепган пайтда маҳоратли ва кучли дриблингга эга футболчилар кўп эди, дея оламан. Ҳар бир клубда 5-6 нафар футболчи ажралиб турар эди. Ҳозирда позициясига қараб барчаси бир хил. Терма жамоамиз бугунги кунда яхши шаклланиб улгурди. Фалсафа ўзгарди. Мураббий имзоси кўриниб турибди. Ўйинни бориши кўпроқ етакчиларга боғлиқ. Аҳамият берган бўлсангиз мураббий ўртоқлик учрашувларида кўпроқ ҳимояга эътибор берди. Футболчиларнинг потенциалини текшириб олди. Нималарга қодирлигидан хабари бор. Футболда ҳимоя мустаҳкам бўлса, ҳужумга қўрқмасдан ўтсангиз бўлади. Фикримча, ички чемпионатимизда кўп жамоалар тўпни олиб қўйиш, тез қарор чиқаришда оқсашмоқда. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бир қадам қолади. Мана энди ҳам мундиалга чиқишимиз керак. 

- Туркманистон билан икки хил савиядаги жамоалар тўқнаш келади. Тактик ва жисмонан тайёр бўлган жамоалар футболда ютмоқда. Туркманистон ҳам анойилардан эмас. Менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳар бир рақибга жиддий қараш лозим. Ўша Ҳиндистон, Тайвань, Таиланд каби жамоалар ҳам футбол ўйнашни ўрганди. 

- Ҳавотирли томони, Туркманистон билан сунъий майдонда ўйнашимиз. Майдон талабга жавоб бермаслиги натижасида керак бўлмаган жароҳатлар юз беришидан ҳавотирдаман. Иккала ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишимизга ишонаман. 

- Менимча, ҳимоямизда озгина муаммойимиз бор. Ҳужумга тез ўтишда ҳам камчиликларимиз кўзга ташланяпти. Сўнгги ўйинлардан келиб чиқиб айтганда, дарвозабон ва гол урадиган ҳужуми етишиб чиқиши қийин бўляпти. Катанецга ишонч билдирилди. 2 йил бу етарлича вақт, деб ўйлайман. Учинчи йил қилинган ишлар самарасини кўрамиз, деган умиддаман. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика