Мухлисларни қайтара оламизми?
03 jul 2015 15:00
News
Мухлисларни қайтара оламизми?
Футбол мухлислар учун ўйналади. Бу гапни бутун жаҳондаги мутахассислар, мураббийлар ва футболчилар бот-бот такрорлаб ўтишади.
Бироқ охирги йилларда олий лигамизда кузатилаётган ҳолат яхши кайфиятга сабаб бўлмаяпти. Олий лига учрашувлари пайтида стадионларга ишқибозлар ташрифи деярли ўсмаяпти. Уларни стадионга қайтариш учун қандай ишларни амалга ошириш лозим? Бу ҳақида баъзи фикрларни билдириб ўтсак.
Футболда бирор мамлакат юқори дивизионида мухлислар сонининг миқдорини терма жамоалар ва клубларнинг халқаро миқёсдаги ғалабаларидан келиб чиқади, деб фикр билдирадиганлар етарлича топилади. Европада бу омил катта аҳамиятга эга эмас. Масалан, Германия терма жамоаси охирги мундиалга қадар қатор йирик мусобақаларда ғалаба қозонмади, бироқ ҳар йили бундеслигага мухлислар ташрифи ортиб бормоқда. Йилдан-йилга мухлислар ташрифи борасида рекорд ўрнатилиб, мухлисларнинг ўртача ташрифи бўйича кўрсаткичлар янгиланмоқда. Англияда ҳам вазият шундай.
Терма жамоа 1966 йилдан сўнг бирорта йирик ғалабага эришмаган, лекин премьер-лигада умуман бошқача кайфият ҳукмрон. Лекин Осиёнинг кўплаб мамлакатларида миллий чемпионат учрашувларига ишқибозларнинг келиши ўша юрт терма жамоалари ва клубларининг халқаро майдонлардаги натижаларидан келиб чиқади. Бизда ҳам шундай. Агар миллий термамиз ижобий натижаларни қайд этиб турса, стадионларда одамлар сони кўпайиб қолади. Агар бирварайига бир неча терма жамоалар салбий натижаларни қайд этишса, унда олий лигада фақат 2 ёки 3 стадионда гавжум ҳолатга гувоҳ бўламиз. Чемпионлар лигасидаги натижалар ҳам қизиқишга таъсир қилади. Мухлисларни стадионга доимий тарзда қайтариш учун нималар билан кўпроқ шуғулланишимиз керак?
Ҳар қандай ишлаб чиқарувчи компания ўз маҳсулотини яхши даражада реклама қила олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Чунки айнан реклама маҳсулот сотилиши даражасини ушлаб туради. Футболда эса ишлаб чиқарувчи деб ПФЛни оладиган бўлсак, унинг ўз маҳсулоти, яъни олий лига учрашувларини реклама қилиши ПФЛга боғлиқ жиҳат ҳисобланади. ПФЛ расмий сайти айни пайтда ўйинларнинг қачон бўлиб ўтишини ҳавола этиб келяпти, лекин тур олдидан превьюлар, турли хил қизиқарли статистик кўрсаткичлар орқали олий лигага бўлган қизиқишни орттириш имкониятига эга. Шунингдек, ТВ орқали ҳам олий лига анонсларини кучайтириш лозим. Ёки ПФЛнинг турли реклама ва тур олди анонсларини тайёрлайдиган махсус гуруҳи бўлиши лозим. Ҳозирда газета, радио ва интернет сайтлари превью ва турли янгиликларни тақдим этгани ҳолда телевидение фақатгина учрашувларни олиб кўрсатиш билан кифояланиб қоляпти.
Миллий чемпионати бир неча йил ичида янги савияга кўтарилган Россия, Япония, Хитой сингари чемпионатлар тажрибасига кўз ташласак, маҳаллий лига ривожланишида телевидениенинг ҳиссаси катта бўлганини кўрамиз. Барча ўйинларнинг анонсларини тақдим этиш, тур олдидан превьюлар, турли таҳлилий кўрсатувлар тайёрлаш орқали республика миқёсида олий лигага катта қизиқиш уйғотиш мумкин. Трансляцияларни ТВга бепул тақдим этаётган ПФЛ ҳеч бўлмаса шу масала борасида ҳамкорликка чақирса бўларди. Шунингдек, олий лиганинг ўзида компанияларни реклама қилиш ёрдамида ҳам оммавий эътиборга тушишга уриниб кўрса бўлади.
Биздаги энг катта муаммолардан бири стадионларда яратилган шароитлардир. Клублар раҳбарлари стадионда ишқибозларга шароит муҳайё қилиш деганда нималарни тушунишларини билмаймиз, лекин бу ўриндиқларни пластикига алмаштириб, майдон чимини яхшилаш дегани эмас. Мухлислар учрашувларни ўзлари учун идеал деб қабул қиладиган европаликлардан кам бўлмаган шароитда кузатишни исташади. Ўйиннинг бошланиш вақти, иш кунларига тўғри келмаслиги, стадионда қулайликларнинг яратилиши муҳим аҳамият касб этади. Ёзда кимнинг ҳам соат 17:30 ёки 18:00да бошланадиган беллашувни иссиқда ўтириб кузатгиси келарди?
Агар ўйинларни 19:00 ёки 20:00да бошлашса, бу ишқибозларга хотиржам ҳолатда стадионга келиш имкониятини яратарди. Бундан ташқари, барча стадионларда салқин ичимликлар ва озив-овқат маҳсулотлари савдосини клубларнинг ўзи ташкил этишни бошлаши керак. Масалан, шундай хизмат тақдим этувчи бирор ташкилот билан келишувга эришилса, бу клубга ҳам, ўша ташкилотга ҳам қўшимча маблағ олиб келади. Акс ҳолда, стадионга келганидан сўнг на бирор ичимлик ичиб, на бирор егулик истеъмол қила оладиган инсон қайтиб футболга ташриф буюришни ўйламайди. Ёки ПФЛнинг ўзи ичимлик ва егуликлар савдоси бўйича бирор ҳамкор билан шартнома имзолаб, стадион ҳудуди ичида (балки, атрофида ҳам) фақат рўйхатга киритилган маҳсулотлар савдоси ташкил этишини назоратга олса бўлади. Футбол мухлислар учун ўйналади, лекин стадионлардаги шароитлар бундай деб ўйлашга тўсқинлик қилади. Бу эътиборсизликми ёки ҳурматсизлик? Ишқибозлар бу муносабатга яраша жавоб қайтариб келишмоқда - стадионларга келишмаяпти.
Агар ички чемпионат савияси мухлисларни қониқтирмаса, унда ҳар қанча яхши шароитлар яратиб ҳам стадионларни тўлдириб бўлмайди.
Бизда олий лига савияси кўп йиллар аввалгидан пастроқдек, лекин охирги икки мавсумда жамоалар ўртасидаги рақобат ўсди. Бу сезилиб турибди. Фақат бу ички чемпионатда яққол юлдуз футболчиларнинг қолмагани сабабли юзага келди. Барибир жамоаларни ушлаб турадиган кучли футболчилар етишмаяпти, уларни тарбиялаб беришмаяпти. Натижада энг кучли жамоалар сафида ҳам терма жамоа асосий таркибига тортии қийин бўлган футболчилар ҳаракат қилишяпти. Баъзи ўйинчиларгина бундан мустасно. Стадионга ишқибозни чақирадиган ўйинчиларга эга эмасмиз. Ёш футболчиларга кумир даражасига кўтарилган ижрочилар йўқ. Мухлисларни ҳеч қачон алдаб бўлмайди. Улар маҳаллий чемпионатни кўришга арзимайдиган деб баҳолашмоқда. Учрашувлар мобайнида алдамчи ҳаракатларнинг йўқлиги, тўп оширишдаги сон-саноқсиз хатолар, хавфли вазиятларнинг яратилмаслиги туфайли жудаям зерикиб қолиш мумкин. Томошабоп футбол ва учрашувлар кўп эмас. Ҳеч бўлмаганда охиригача кураш олиб борадиган футболчиларни тарбиялаш лозим.
Чемпионатни кучайтириш учун клублар хорижлик кучли мураббийлар ҳамда футболчилар хизматидан фойдаланишса зарар қилмасди. Бироқ бунинг учун барчада молиявий тарафдан имкониятлар бўлиши лозим. Шундай экан, ПФЛ ва клублар мухлисларни стадионга қайтариш учун дастлабки жиҳатлар устида кўпроқ ишлашса зарар қилмасди. Стадионларнинг бўш қолганини кўриш ҳеч кимга завқ бермайди.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments