Latest news

22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  9 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  9 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди News

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2018 йилги Суперлига баҳсларида иштирок этиши маълум бўлди.

Дарҳақиқат, бу хабар "Нефтчи" ва унинг содиқ мухлисларига чексиз қувонч бағшида этди.  25 январь куни эрталабдан фарғоналик мухлислар “Нефтчи” жамоаси футболчиларини табриклаш учун “Нефтчи” СК стадионига етиб келишди. Жамоа аъзолари машғулотлар майдонида кўриниш беришлари билан ҳақиқий байрам бошланди.

 
Ишқибозлар дўмбира ва карнай-сурнай садолари остида уларни қарши олишди ҳамда машғулотларни тўлиқ кузатиб боришди. Жараён якунлангач, мухлислар футболчиларни бу қувончли воқеа билан табриклашди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, мухлисларни суҳбатга тортдик. Жамоанинг ашаддий мухлисларидан бири Сайдулло Қирғизбоев қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.

– Биринчи ўринда, барча “Нефтчи” мухлисларини Супер лигада иштирок этишимиз билан табриклаймиз. Кеча оқшом бу хабарни матбуотда ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдик. Илк хаёлимга келган фикр мухлислар билан бирлашиб, “Нефтчи” қароргоҳига бориш ҳамда жамоа футболчиларини табриклашни режа қилдик. Қийин даврларни бошдан ўтказган футболчиларга руҳий далда бўлиш истагида машғулотларга ташриф буюрдик. Мухлислар номидан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновга катта раҳмат айтамиз. Айнан ушбу раҳбарларимиз жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Янги мавсумдан умидимиз катта ҳисобланади. Футболчиларга шуни айтмоқчиманки, ўтган йилги натижаларни унутган ҳолда, фақат олға боришсин.

Биз хар доим “Нефтчи” билан биргамиз! Қийин кунларда ҳам ғалабаларга бой дамларда ҳам уларни ёнида бўламиз,  – деди Сайдулло Қирғизбоев.

Қудратилло Маҳмудов – “Нефтчи” шонли тарихга эга жамоа эканлигини барчамиз яхши биламиз. Очиғи, Фарғона аҳли “Нефтчи”нинг тақдиридан жуда ҳавотирда эди. Ниҳоят, биз кутган кунлар етиб келди. Ҳозир хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман. Мухлислар клуби билан биргаликда янги мавсум учун тайёргарлик ишларини бугундан бошлаб юбордик. Янги мавсумда “Истиқлол”даги ўйинларда “Нефтчи”нинг ҳақиқий 12-ўйинчисига айланамиз ва муваффақиятларда уларга ҳамрох бўлмоқчимиз.

Абдулазиз Абдувоҳидов – Эрталабдан “Нефтчи” машғулотларига келдик. Ҳақиқат ҳам футболчилар бизнинг ташрифимиздан бошлари осмонга етди. Жамоа машғулотларини байрамга айлантирдик. Бу албатта уларнинг кайфиятини кўтарди. Тўғри ҳозир мавсум бошланишига оз қолди. Лекин “Нефтчи” мураббийлари тез фурсат ичида жамоани етарли даражада кучайтириб оладилар деган фикрдамиз. Чунки мураббийлар билан суҳбатда бўлганимизда қисқа вақт ичида таркибни кучайтириш борасида муаммо бўлмаслигини айтиб бизни яна мамнун этишди,- деди “Нефтчи” мухлиси Абдулазиз Абдувоҳидов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика