Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  2 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Мутолаа учун. "Барселона" янги можарода. Клуб ҳакамлар хўжайинига катта миқдорда пул ўтказган News

Мутолаа учун. "Барселона" янги можарода. Клуб ҳакамлар хўжайинига катта миқдорда пул ўтказган

МЮ билан ўйин олдидан шубҳали воқеа.

"Барселона" сўнгги йиллар мунтазам равишда можаролар марказида қолмоқда. Бир қараса клуб президенти ўз футболчиларини қоралаш учун PR-фирмани ёллайди, бир қараса келажакдаги молиялаш учун қурбон қилинадиган кўплаб ўйинчилар сотиб олишади, бир қараса эса ҳимоячи Пике ва Ла Лига президенти Тебаснинг сирли музокаралари маълум бўлади.

Қайсидир маънода янги можаро унчалик ҳам ҳайрон қолдирмайди. Гарчи бу клуб тарихи учун ёқимсиз бўлса ҳам.


Бу сафар нима бўлди?

"Барселона" Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага пул тўлади деб ёзмоқда Marca SER Catalunya (муҳим радио)даги Qué t'hi jugues эфирига таяниб.



Прокуратура терговига кўра, "Барса" 2016 йилдан 2018 йилгача ҳакамлар қўмитасининг собиқ раҳбарига тегишли бўлган DASNIL 95 компаниясига 1,4 миллион евро тўлаган. Хабарга кўра, "Барселона" 2016 йилда € 532 минг, 2017 йилда € 541 минг ва 2018 йилда € 318 минг тўлаган. Энрикес Негрейра ва унинг ўғли прокуратурага кўрсатма беришди.

Техник ҳакамлар қўмитасининг собиқ вице-президенти "Барселона"га ҳакамларнинг жамоага муносабатини яхшилашга ҳеч қачон ёрдам бермаганини айтган. У ҳисобни тақдим этмаган тўловлар консалтинг иши бўлиб, у ўйинчиларга ҳакамлар билан учрашувларда ўзларини қандай тутишлари кераклигини тушунтиришдан иборат бўлган. У шунингдек ўйин ҳаками ким бўлишига қараб, нима қилишлари ёки қила олмасликлари ҳақида маслаҳат берган. Шу билан бирга, Негрейра "Барселона"га хизмат кўрсатганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмагани айтилмоқда.


Клуб тезда муносабат билдирди

"Барселона" деярли шу заҳотиёқ расмий сайтида баёнот билан чиқди. У беш банддан иборат.



"Бугун ОАВда пайдо пайдо бўлган маълумотни инобатга олган ҳолда, "Барселона" ФК прокуратуранинг ташқи компанияларга қилинган тўловлар бўйича текшируви ҳақида билган ҳолда, аниқлик киритмоқчи:

1. "Барселона" аввалроқ клуб техник котибиятига видео форматда испаниялик ёш футболчилар ҳақида техник ҳисоботларни тақдим этган ташқи техник маслаҳатчи хизматидан фойдаланган.

2. Бундан ташқари, ташқари провайдер билан алоқалар биринчи ва захира жамоаси мураббийлар штаби учун керак бўлган профессионал ҳакамлик билан боғлиқ техник ҳисоботлар билан кенгайтирилди. Бу профессионал футбол клубларидаги одатий ҳол.

3. Айни пайтда ушбу турдаги аутсорсинг хизматини клубимиз футбол бўлимига бириктирилган мутахассис кўрсатмоқда.



4. "Барселона" ФК ушбу маълумот жорий мавсумни авж палласида чиққанидан афсусда.

5. "Барселона" ФК тарқалиши мумкин бўлган иғволар билан клуб обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар кимга қарши қонуний чоралар кўради", – дейилади клуб расмий сайтидаги баёнотда.

Қизиғи, клубнинг собиқ президенти Хосеп Бартомеу ҳам можароли маълумотларни инкор этмади ва бундай амалиёт клубда 2003 йилгача бўлганини тасдиқлади.


Шубҳали пул ўтказмалари ҳақида ҳатто Хави ҳам жавоб беришига тўғри келди

Бундан ташқари, журналистлар ушбу масалада МЮ билан ўйинга бир кун қолганда матбуот анжуманида қатнашган "Барселона" мураббийидан ҳам сўрашди.



"Футболга эътибор қаратишга ҳаракат қиляпман, аммо "Барселона" шундай вазиятга тушиб қолди. Клуб аллақачон баёнот берди. Бу эшиттирилди ва шу позиция тарафидаман. Бундан ташқари, ушбу йилларда мен бу ерда йўқ эдим. Аммо, мен клубимизни ҳимоя қиламан, бошқа ортиқча ҳеч нарса эмас.

Биз ким бошқарини кутган ҳолда, у биз билан алоқа қиладими ёки йўқ дея ҳар доим ҳакамларни таҳлил қиламиз... Бу иш анча йиллардан бери жамоа ичида рўй бериб келади. Бунда янги нарса йўқ".


→ "Барселона" ҳакамлар қўмитаси вице-президентига пул ўтказиб бергани учун ЛаЛигадан четлатилиши мумкин


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика