Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди" News

Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди"

Ўтган турнирларда ўзига ҳос кашфиёт мақомда бўлган Хорватия терма жамоасидан бу мусобақада ҳам кўп нарса кутишаётгани ҳақиқат.

Златко Далич бошчилигидаги хорватияликлар кеча мусобақадаги иштирокини бошлади ва илк турда Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Бу қайсидир маънода ўзига ҳос кутилмаган натижадек қабул қилинди. Мазкур учрашув юзасидан сифатида Хорватия футболи билан таниш бўлган таниқли мутахассис Улуғбек Мирзаевга юзландик ва фикрларини тингладик.

- Аввало, йирик ҳисобда ғалабага эришган Испанияга тўхталиб ўтсам. Испания Хорватияга нисбатан жисмонан тетик, юқори тезликда ҳаракат қилди. Бу нарса биринчи бўлимда яққол сезилди, яъни Хорватияга тўпни қабул қилишига имкон бермади. Прессинг кучли бўлди. Футболчилар енгил ҳаракат қилишди. Мавсум якуни, чарчоқ аломатлари бўлмади. Шу омиллир эвазига биринчи бўлимда 3 та гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилди дея оламан. Де ла Фуэнте жуда тўғри таркиб танлаган. Майдонда югурадиган, прессинг қиладиган таркибга эга бўлгани учун ҳам хорватияликларни осон таслим қилди.




- Хорватия рақибга қараганда оғирроқ кўринди. Учрашув давомида Хорватия дарвоза томон 16 та, Испания 11 та зарба йўллаган. Шунга қарамай Испания 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хорватияга аниқлик етишмади, дарвозага тўғри зарба беришда кўп хатоликлар юз берди. Пенальти бўладиган вазиятни кўрсак, уни ҳам голга айлантира олишмади. Бу ерда айтиб ўтиб кетиш керак, нима учун пенальти бекор қилинди? Билдикки, дарвозабон Унаи Симон тўпни қайтарганда Перишич жарима майдонига пенальти бажарилишидан олдин кириб кетгани маълум бўлди. Якунда ҳакамлар эркин зарба белгилади. Лекин бу ерда дарвозабон ҳам зарбагача жойидан чиқиб кетди деган фикрлар ҳам янгради. Кейинчалик ҳакамлар қарори тушинтириб берилди. Зарбагача Унаи Симон чиқиб кетмаган. Хорватияда ўйинга қайтиш учун имкон бор эди. Лекин бу вазиятдан сўнг улар ҳам қўлларини туширишди шекилли қолган дақиқаларда айтарли хавфли вазият яратмади. Евро-2024да биринчи ва иккинчи ўйин якунлари бўйича рақибига гол урмаган фақат Хорватия бўлди. Ўйлайманки, уларда ҳали ҳаммаси олдинда. Албания устидан ғалаба қозонса керак деб ўйлайман, Италия билан курашишади. Бежизга сўнгги турнирларда катта ўринларни олмаётганини исботлашади деб ўйлайман. 2022 йил Қатардаги Жаҳон чемпионатини дуранг билан бошлашганида кўпчилик хайрон қолганди. Якунда улар бронза медалларига эга чиққанди.

- Испания рақибга тўп тушиши билан шундай ҳаракат қилишдики, биринчи бўлимнинг ўзида тўпни Хорватиянинг майдонида олиб қўйишга муваффақ бўлишди. Хорватия футболчилари бошни кўтариб кимга тўпни оширишда қарор қабул қилгунга қадар Испания келиб йўлини ёпиб, тўпни олиб қўйишди. Бу ҳам Хорватиянинг режаларини йўққа чиқарди", - деди Мирзаев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика