Latest news

22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  2 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  33 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  17 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди News

Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" клубида ижарада ўйнаган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов жамоани тарк этишди.

Йил бошида "Машъал"дан ижарага олинган футболчилар нима учун мавсум ўртасида "қалдирғочлар" сафини тарк этишди? Шу савол билан "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовга мурожаат қилдик.

"Биласизми уларни қишда жамоага олиб келгандик. Сабаби "Бунёдкор" ОЧЛ плей-оффида иштирок этиши керак эди, таркибимиздан 5 нафар футболчи U-23 Осиё чемпионатига кетганди, бундан ташқари бир қатор футболчилар хориж клубларига ўтиб кетишганди. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Муртозаев ва Абдураимовни "Машъал"дан ижарага олгандик. Аммо ҳозир жамоамизда футболчилар етарлича. Бу ўйинчилар захирада ўтиришса ҳеч кимга фойда бўлмайди. Шу боис "Машъал"га қайтардик. Бу ташаббус ҳам "Бунёдкор", ҳам "Машъал" клуби томонидан бўлди. Ҳар иккала футболчига ҳам жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдираман ва кейинги фаолиятларида омад тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Сардор Абдураимов "Бунёдкор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида 1 ўйинда қатнашган бўлса, Муртозаев 7 учрашувда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика