Latest news

16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  2 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  1 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  1 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  2 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  0 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  1 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  4 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  13 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  2 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2

Мурод Исмоилов: "Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман" News

Мурод Исмоилов: "Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман"

"Андижон" - "Нефтчи" (1:3) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов қатнашди.
“Авваламбор 27 июнь - Халқаро ОАВ куни муносабати билан барчаларингни чин қалбимдан табриклайман",- деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

Энди ўйиннинг ўзига келадиган бўлсак, охирги турларга келиб жамоамизнинг ўйини қовушишни бошлади. Жамоамиз ўйинчилари якдиллик билан ҳаракат қилишни бошлашди. Бугун йигитлар берилган кўрсатмаларни имкон қадар бажаришга ҳаракат қилишди. Олдинги ўйинларга қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, "Андижон"га ҳам шундай тайёргарлик олиб бордик. Турнир жадвалида "Андижон" жамоаси билан ёнма-ён келаётгандик. Шунинг учун ҳар қандай ғалаба жамоага ўзгача руҳият олиб кириши аниқ эди. Мезбонлардан биз кучли қаршиликни кутган эдик. Худо шукурки, биз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб қолдик. Бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

- Биз биринчи бўлим давомида тўп оширишларда хатоларга йўл қўйдик. Танаффус вақтида бундай хатоларга йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида айтиб ўтдим. "Андижон" жамоаси асосан қарши хужумларга таянган ҳолда ўйин олиб борди.

- Чемпионат бошларида жамоамизда озгина саросималик ва футболчиларни бир-бирини тушунмаслик ҳолатлари бор эди. Ўйиндан-ўйинга бу ҳолатларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Охирги тўртта турдаги жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди деб айта оламан. Андижондаги майдон ҳолати яхши экан. Бугун биз тўп узатишларда ва тўп билан муомала қилишда бироз хатоларга йўл қўйдик. Шундай ҳолатлар устида иш олиб боришимиз кераклигини англаб етдим. Олдинга интилаяпмизми бундай камчиликларни бартараф этишим лозим.

- "Андижон" жамоаси ҳақида бир нима дейишим қийин. Охирги турларга келиб жамоада мураббий алмашди. Ҳозирда Ориф Маматказин вақтинчалик иш олиб боряпти. Бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Чунки карвонни бошчиси бўлмаса адашиб қолиши турган гап. Лекин жамоа бугун қўлдан келганча ҳаракат қилди деб ўйлайман.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика