Latest news

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  6 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Мураббийларнинг “қочиб” кетиши давом этади ёхуд Роберт Гайнинг “Ёзёвон-Лочинлари”даги кунлари якунига етди News

Мураббийларнинг “қочиб” кетиши давом этади ёхуд Роберт Гайнинг “Ёзёвон-Лочинлари”даги кунлари якунига етди

Кўпинча трансфер ойнасида юз берадиган ўзгаришларга оддий хол сифатида қаралади.

Аммо бугунги кунда ўзбек футболида рўй бераётган ўзгаришлар кўпчиликни эътиборини тортмоқда. Бугун тушликка бирор бир клубда юриб, кечга борганда бошқа жамоа ихтиёрига ўтиб кетаётган футболчилар ҳам йўқ эмас. Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ҳар йили қишда футболдаги “бозор”га айланади. Негаки, у ерда олий лиганинг кўплаб жамоалари бўлади. Бу эса мураббийларга қайсидир маънода қўл келади. Илгари олий лигада мураббийлар истеъфоси биринчи даврадан сўнг ёки 5та тур ўтгач юз берарди. Бугунги кунда эса бир ҳафта ишлаган мураббий кейинчалик қарорини ўзгартириб юбормоқда. Албатта, бунга турли сабаблар мавжуд бўлиб, буни биздан кўра уларнинг ўзлари яхши билади. Афсуски бу холат тобора оддий холга айланиб бормоқда.    

Яқинда “Шўртан” билан хайрлашишга қарор қилган Александр Волковнинг ҳеч қанча вақт ўтмасдан ғузорликлар билан хайрлашганига ҳамма турлича муносабатда бўлди. Кўпчилик унинг қисқа муддат ичида кетиб қолишини салбий  олди. Ваҳоланки Волков “Шўртан”га ўтиши билан расмий чиқиш қилиб, унда “Шўртан”га 5 йил деганда етишганини билдиргани кўпчиликнинг эътиборини тортганди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай номаълум сабабларга кўра мураббий жамоани тарк этди. Бу эса кун мавзусига айланишдан ташқари, ҳафта воқеаси бўлди дейиш мумкин.

Бу каби холат куни-кеча биринчи лига жамоасида ҳам юз берди. Аниқроғи “Ёзёвон-Лочинлари” хўжайини яна ўзгаришга қўл урди. Аввал хабар берганимиздек, бу жамоа раҳбарияти бошқарув постига таниқли мутахассис Роберт Гайни олиб келганди. Маълум муддат ишсиз юрган Роберт Сергеевич ишга чанқаб қолганди ва у енг шимариб астойдил иш бошлаганди. Хаттоки мураббийнинг таклифига биноан биринчи лига тоифасидаги тажрибали ҳужумчи бўлган Низом Норов ва бир қатор сурхондарёлик футболчилар Ёзёвонга келганди. Айтишларича биринчи лигада энди бир йилни ўтказган жамоанинг қароргоҳи йўқ. Футболчилар машғулотга уйидан қатнайди. Балки келгусида база барпо этиш клуб раҳбариятининг режасидан ўрин олгандир. Аммо бугунги кунда қароргоҳ йўқ. Бош мураббий билан бошқа вилоятдан келган ўйинчиларга вақтинчалик бошпана қилиб берилгани ҳақида айтилаётир. Бизнингча шунинг учун Гай бундай шароитда ишлашни ўзига эп кўрмаган ва ортиқ ишлай олмаслигини маълум қилган. Раҳбарият эса бош мураббийликка, яна Исломжон Исмоиловни қайтарган. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани қабул қилиб олган иқтидорли мураббийнинг “Нефтчи” ёшлар жамоасига ўтаётгани ҳақида хабар бор эди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика