Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

“Мураббий менга бир ўйинда иккита гол уришимни, шундагина бутси олиб беришини айтар эди, мен эса шу ўйинда учта гол урардим”. Оддий деҳқон оиласидан чиққан Жасур Яхшибоев ҳақида News

“Мураббий менга бир ўйинда иккита гол уришимни, шундагина бутси олиб беришини айтар эди, мен эса шу ўйинда учта гол урардим”. Оддий деҳқон оиласидан чиққан Жасур Яхшибоев ҳақида

Ўзбек футболида ҳар йили ёш ва иқтидорли футболчилар кашф этилади, улар катта футболга қадам қўяди.

Уларни катта футболда сақлаб қолиш аввало ўша футболчининг ўзига, кейин эса мураббийга ҳам боғлиқ. Катта футболда ўзини йўқотиб қўймаган, гранд жамоа сафидан кетган бўлса ҳам бошқа жамоаларда ўз ўрнини топишга интилган Жасур Яхшибоев ҳақида сўз юритамиз.

Футболга бўлган қизиқиш, профессионал фаолиятнинг бошланиши

Жасур Яхшибоев ўзининг футболга кириб келишига асосий сабаб бўлган кишилар сифатида бобоси ва бувисини айтган. Бу ҳақда унинг ўзи "Оффсайд" лойиҳасига берган интервьюсида шундай эслайди:

“Улар менинг маҳаллада футбол ўйнаб юрганимни, бу спорт турига қизиқишимни кўриб, билишган. Бир куни телевизорда эълон берилган, унда 1997 йилда туғилган ёш иқтидор эгаларини футбол тўгарагига таклиф қилишган. Шундан кейин бобом ва бувим мени ўша тўгаракка олиб борган”.

Жасур Яхшибоевнинг сўзларига кўра, у оддий деҳқон оиласидан чиққан. “Шундай пайтлар бўлганки, айнан оилавий сабабларни, деб футболни ташламоқчи ҳам бўлганман. Мураббийим Жасур Абдураимов эса бунга кўнмаган, ҳаттоки турли ҳудудларга мусобақаларга чиққанимизда ҳам мураббийим ўзининг ёнидан пул тўлаб, мени олиб кетарди. Яна шундай вақтлар бўлганки, бутси олишга пулим бўлмаган эди. Мураббий менга бир ўйинда иккита гол уришимни, шундагина бутси олиб беришини айтар эди, мен эса шу ўйинда учта гол урардим”, - дейди у.

Шота Арвеладзе билан муносабати ёмонлашуви, "Пахтакор"дан кетиши

“Шота билан алоқамиз яхши эди. У менга ишониб ОЧЛ саралаш ўйинида майдонга туширганди. Ўйин давомида ўз ўйинимни кўрсата олмай, асабийлашдим, шундан кейин мени Арвеладзе захирага олди. Майдондан чиқиб кетаётганимда у менга қўл чўзган, лекин мен уни кўрмасдан қўлимни узатмаганман. Шундан сўнг орамизга совуқчилик тушди, 1 ойга мени четлатган, хуллас орамиз ёмонлашганди.

Кейин эса менга АГМК жамоасидан таклиф тушди ва трансфер ойнаси ёпилишига 1 кун қолганида олмалиқликлар сафига кўчиб ўтдим. Миржалол Қосимовнинг шахсан ўзи телефон қилиб таклиф қилганди. У ерда 9 та ўйинда майдонга тушганман, бироқ бирор марта ҳам гол урмагандим”, - дейди Жасур Яхшибоев.

Беларусга кетиши ҳақида

У Беларус клубига кетиш ҳақида эсларкан 2018 йилнинг аввалида 23 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ОТЖ билан бўлган чемпионликдан сўнг унга турли жамоалардан таклифлар бўлганини ҳам айтиб ўтди. Жасур Яхшибоев 2020 йилнинг февраль ойида Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасига ўтди.

“Мен эса уларнинг орасидан Беларус клуби бўлган "Энергетик"ни танладим. 2020 йилда бутун дунёда ҳукмронлик қилган пандемия вақтида Беларусда футбол давом этди. Шунда ўзимни кўрсатиб олиш учун имконият яхши эди, коронавирус шу вақтларда яхши фойда берди, дея оламан. "Энергетик" жамоасида ҳамма йигитлар ёш эди. У клуб ёш иқтидорларни чиқариб берадиган жамоа эди. Жамоага борганимдан кейин мураббий ўртоқлик учрашувларида ҳужумга қўя бошлади. Мураббий менга ишонди, кўрсатма берди ва мен ҳужум чизиғида ўзимнинг яхши томонларимни кўрсатишни бошладим”, - дейди у.

Жасур Яхшибоев "Энергетик"даги ўйинларидан кейин унга кўп клублар қизиқа бошлаганини айтган.

“БАТЭ, "Динамо2 (Минск), "Динамо" (Брест)... Музокаралар жараёнида тўлиқ қатнашмаганман, агентим ҳал қилди. Айни пайтда "Шахтёр" молиявий жиҳатан бошқалардан устун ҳисобланади, шунинг учун аксар яхши футболчилар Солигорск клубига ўтмоқда, биз ҳам шу вариантни танладик. Менга БАТЭ 5 йиллик шартнома таклиф қилди, аммо "Шахтёр" билан 6 ойлик битим туздик”, - дейди у Championat.asia`га берган интервьюсида.

Мавзуга доир: Мутолаа учун. Яхшибоев "Шахтёр"да ўзини ноқулай ҳис этганмиди?

"Легия" жамоасига ўтиши ҳақида

2021 йилнинг февраль ойида Жасур Яхшибоев Полшанинг 14 карра чемпиони бўлган «Легия» клуби билан шартнома имзолади.

"Беларусь чемпионатининг ўтган мавсумида ҳужумчи сифатида ўйнадим. Менга ҳужумкор ўйин услуби ёқади, ўзимни рақиб ярим майдонида қулайроқ ҳис қиламан. YouTube орқали "Легия" ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим. Бу ерда ажойиб муҳит ва жонкуяр мухлислар бор. Биламан, клуб Европа Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнаган.

Ўзбекистон чемпионатида кўплаб голлар урмаганимнинг сабаби шундаки, "Пахтакор" сафида ўнг қанот вингери эдим ва ўйин амалиёти жуда кам эди. Шу туфайли ўзимни кўрсата олмаганман", - дейди Жасур Яхшибоев Польша клуби матбуот хизматига берган интервьюсида.

“Реал Мадрид”га урилган гол

2021 йилнинг август ойи охирида Молдованинг "Шериф" клуби Жасурбек Яхшибоев билан шартнома имзолади.

У ЕЧЛ доирасида Мадридда "Реал"га қарши ўйинда гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. 

Мавзуга доир: Жасур Яхшибоевнинг голи ҳақида "Твиттер нима дейди?"  

“Ёшлигимдан “Реал Мадрид” жамоасининг стадионини телевизорда кўрганман. Шу стадионда ўйнашни орзу қилардим. Олдингизда юлдузлар турганида ҳаяжон бошқача бўлади. Яқиндагина телевизор орқали кўрган футболчиларингиз билан бир майдонда бўлсангиз бошқача ҳиссиёт ўтади. "Реал"га гол уришни ҳар бир футболчи ният қилади, жумладан, мен ҳам. Ва мен шу ниятимга эришдим”, - деган Жасур Яхшибоев "Спорт" каналига берган интервьюсида.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика