Latest news

12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  39 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7

Мураббийлар кенгаши мажлисида терма жамоалар мураббийларига вазифалар юклатилди News

Мураббийлар кенгаши мажлисида терма жамоалар мураббийларига вазифалар юклатилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасига чет элдан хорижлик маслаҳатчи-мураббийга эҳтиёж бўлса, бу ҳақда бош мураббий Миржалол Қосимов ЎФФ Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Бу ҳақда ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Мураббийлар кенгаши мажлисида маълум қилди.

Миржалол Қосимов ўз штабида ўзгаришларни амалга ошириши учун, масалан, чет элдан маслаҳатчи мураббий керак бўлса бу ҳақда сўраб мурожаат қилиши учун 2014 йилнинг январ ойи сўнгигача муддат берилди.

Шу билан бирга қайд этилдики, ЎФФ Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига чет эллик бош мураббий тайинланишидан манфаатдор эмас. Чет эллик мутахассис кўпи билан маслаҳатчи мураббий ёки катта мураббий лавозимида ишлаши мумкин.

Шунингдек, ЎФФ Президенти футболчиларнинг натурализациясига ҳам қарши эканлиги билдириб, терма жамоа Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган чет эллик учун эмас, аксинча, шу мамлакатда туғилиб ўсган ўзбекистонлик ёшлар учун эканлигини алоҳида урғулади.

«Чет элликнинг фуқароликни қабул қилиб, катта пуллар эвазига терма жамоага жалб этилишидан ким манфаатдор? Бу билан биз терма жамоада ўйнаш учун болалигидан буён меҳнат қилиб келаётган ёшларнинг ҳаққини олиб қўймаймизми? Ватанга кимнинг кўпроқ меҳнати синган: паспорти бор чет элликнингми ё шу ерда туғилиб ўсган ўзбекистонлик ёшларнингми?», - дейди Мираброр Усмонов янги таркибда биринчи мажлисни ўтказган Мураббийлар кенгашининг мажлисида.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилда катта мусобақада иштирок этмаслиги боис асосий эътибор 2015 йилда Австралияда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликка қаратилиши ҳақида ҳам алоҳида гапирилди. Миллий терма жамоага Осиё чемпионати саралаш босқичининг сўнгги турида 2014 йилнинг 5 мартида Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон-БАА учрашувида араб жамоаси билан алоҳида ҳисоб-китоб борлиги, Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўлга киритилган бўлса ҳам БАА билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, терма жамоанинг ҳақиқий кучини намойиш этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, ўртоқлик учрашувларни ўтказиш ва ўқув машғулот йиғинларида янги футболчиларни синовдан ўтказиб, таркибда рақобатни кучайтириш кераклигига эътибор қаратилди.

Январдаги биринчи расмий мусобақа 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб, унда Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги жамоа иштирок этади. Мусобақага Тошкентда ва Дубайда ўқув-машғулот йиғинларини олиб борадиган терма жамоага ОФКнинг терма жамоалар учун иккинчи нуфузли мусобақасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва мусобақада жамоа имконияти ҳамда салоҳияти доирасида узоққа бориш вазифаси қўйилди.

19 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеевга Мьянмада ўтказиладиган Осиё чемпионатида мусобақа ярим финалга чиқиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди.

16 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан ҳолда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишдан иборат эканлиги алоҳида урғуланди ва бош мураббий зиммасидаги вазифа жиддий эканлиги айтиб ўтилди.

Ўзбекистон терма жамоалар марказининг директори Асқар Толибжоновга мажлисга тақдим этилган тайёргарлик дастурларини қабул қилган ҳолда, уларни белгиланган муддат ичида янада мукаммаллаштириш ва ҳар бир бош терма жамоа бош мураббийининг стратегик иш режасини, зиммасига юклатилган вазифалари билан ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Муайян бир вазифани амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олиб, ЎФФ Президентига стратегик режасини тақдим этаяптими, бош мураббий керакли шароитларни сўрашга ҳақли эканлигига эътибор қаратилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика