Latest news

15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  1 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  4 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  0 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  5 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  6 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  41 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  28 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15

Мундиал 2022. Уругвай! News

Мундиал 2022. Уругвай!

Уругвай!


Тахаллуси – "мовийлар".

FIFA рейтингида 14-ўрин.

Жаҳон чемпионатига ўн тўртинчи марта (1930, 1950, 1954, 1962, 1966, 1970, 1974, 1986, 1990, 2002, 2010, 2014, 2018, 2022) боради.


H гуруҳи. Рақиблари: Португалия, Гана, Жанубий Корея.

1-тур, 24 ноябрь. Уругвай — Жанубий Корея

2-тур, 28 ноябрь. Португалия — Уругвай

3-тур, 2 декабрь. Гана — Уругвай


Муваффақиятлар


Уругвай – икки карра Жаҳон чемпиони (ЖЧ-1930 ва ЖЧ-1950).



Илк бор Жаҳон чемпионати 1930 йилда айнан Уругвайда ўтказилган.

Асосий фаворитлар ўша пайтларда рақибларидан кучлироқ бўлган уругвайлик ва аргентиналиклар эди.

Уругвайнинг гуруҳдаги рақиблари Перу ва Руминия бўлганди. "Мовийлар" биринчисини кичик 1:0 ҳисобида, иккинчисини эса йирик 4:0 ҳисобида таслим этишган.

Кейин бирданига ярим финаллар.

Уругвай – Югославия ва Аргентина – АҚШ. Қизиғи, икки ўйин ҳам 6:1 ҳисобидаги натижа билан якунланди.

Финалда жуда кескин баҳс кутилди.

Финал 30 июлда "Сентенарио" стадионида бўлиб ўтди. Ўйинда кун бўйи "Victoria o muerte" (таржимаси – "ғалаба ёки ўлим") деб қичқирган 10дан 15 мингга қадар аргентиналик мухлислар киришди. Уларнинг айримлари тўғридан-тўғри Буэнос-Айресдан Монтевидеога сузиб келишди, бу эса Монтевидео порт ишчиларини ҳайратда қолдирди, аммо аргентиналикларнинг стадионга етиб боришларига ҳеч ким тўсқинлик қила олмади. Ўйинга 6 соат қолган 8:00да стадион эшиклари очилди, куннинг ярмида эса стадионда 93 минг атрофида инсон йиғилган эди. Таъкидланишича, стадионга кираверишда қўриқчилар мухлислардан 1600та пистолет ва револьверларни олиб қўйишган, гарчи аргентиналиклар уларнинг мухлисларидан чегарадан ўтаётганларидаёқ қуролларини мусодара қилишганини қайд этишган бўлса ҳам. Бироқ, биринчи урилган голдан сўнг трибунада тўппонча овозлари эшитилди.


Бош ҳакамликка бельгиялик Жон Лангенус тайинланди, у шаҳардаги нотинч вазиятга қарамасдан, финални бошқаришга рози бўлган ягона ҳакам эди. Ўйин бошланишига бир неча дақиқа қолганда баҳсда ўйналадиган тўп бўйича тортишувлар бошланди. Икки терма жамоа ҳам ўйин учун тўпларни тақдим этишганди, шу сабаб қайсидан ўйнаш тушунарсиз эди. Натижада қуръа ташланди ва унга кўра, биринчи таймда Аргентина тўпи билан, иккинчи бўлимда эса уругвайликларнинг тўпи билан ўйнашга қарор қилинди.

Уругвайликлар ўнг бурчакка пастлаб зарба берган Пабло Дорадонинг ҳаракатлари эвазига ҳисобни очишди. Аргентина гол ўтказиб юборганидан сўнг ажойиб пас маҳоратини намойиш этган ҳолда тўлиқ куч билан ўйнади ва 8 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди: Карлос Пеуеслье тўпни эгаллади, ҳимояни ёриб ўтди ва гол урди. Тайм тугашига кам муддат қолганда мусобақанинг энг яхши тўпурари Гильермо Стабиле ўз жамоасини олдинга олиб чиқди ва турнирдаги 8-голини урди, уругвайликлар сардори Хосе Насассининг Жон Лангенусга Стабиле офсайдда эканлигини исботлашга уриниб кўрди. Уругвайликлар иккинчи таймда кўпроқ очиқ ҳужумларга ўтишди. Аргентиналик Луис Монти ўз жамоаси устунлигини иккитага оширишига бир баҳя қолганидан сўнг, Уругвай позицион ҳужум уюштирди ва Педро Сеа ҳисобни тенглаштирди. Ўн дақиқадан сўнг Сантос Ириарте Уругвайни олдинга олиб чиқди, ўйин якунига кам қолганда эса Эктор Кастро Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк финалнинг сўнгги голини урди.




ЖЧ-1950 Бразилия майдонларида ўтди ва бу уругвайликлар боришга қарор қилган иккинчи мундиал бўлди, улар олдинги икки турнирни ўтказиб юборишга қарор қилишганди.



Шундай ғалати ҳодиса содир бўлдики, Уругвай гуруҳда Боливия билан якка қолиб кетди. Гап шундаки, Франция турнирда иштирок этмайдиган бўлди, бошиданоқ ушбу гуруҳда атиги учта жамоа бўлганди.

Хўш, "мовийлар" Боливияни 8:0 ҳисобида таслим этишди ва кейинги босқичга йўл олишди – турнирнинг олдинги босқичларидан ғолиб бўлганлар квартети бўлган финал гуруҳи. Бу ерга қадар бразилиялик, шведлар, испанлар ва уругвайликларнинг ўзлари келишди.

Уругвай Испания билан 2:2 ўйнади, кейинчалик катта қийинчилик билан Швецияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ниҳоят Бразилия (2:1)га қарши ўзининг энг катта ғалабаларидан бирига эришди. Бразилияликлар бунга қадар ўз йўлидаги барчани тор-мор этаётганди. Улар 7:1 ҳисобида мағлуб этган ҳолда шведларга эътибор қилишмади, испанларни ҳам 6:1 ҳисобида таслим этишди. Шу сабаб Бразилияга қарши "Маракана"даги ҳал қилувчи ўйиндаги шундай ғалаба орзудаги маррадир.

Уругвайнинг сўнгги уч ўйинида, жумладан Бразилияга қарши ғалаба голини урган Альсидес Гиджани алоҳида қайд этиш керак.




Ўша ўйиннинг муҳимлигини тушунишга ёрдам берувчи иккита факт:

– Уругвайда 16 июль миллий байрам (Бразилияга қарши ҳал қилувчи ўйиндаги ғалаба) деб эълон қилинди ва ўшандан бери ҳар йили нишонланади.

– Бразилия терма жамоаси уругвайликлардан учралган мағлубитдан сўнг ўша пайтдаги анъанавий ранглар (кўк ёқали оқ футболкалар, оқ шортилар ва гетрилар)дан умрбодга воз кечишди ва ўшандан бери дерби миллий байроқ рангларидаги либосда майдонга тушишади (яшил ёқали сариқ футболкаалар, кўк шортилар, оқ гетрилар).


Мураббий ва ўйин услуби


Диего Алонсо Лопес – Уругвай терма жамоаси бош мураббийи.



Лопес мураббий сифатида Мексикада катта муваффақиятларга эришган.


"Пачука"

Мексика чемпиони: Клаусура 2016

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби: 2016/17

Мексика Кубоги финалчиси: Апертура 2017

Клублар ўртасидаги ЖЧнинг бронза медали соҳиби: 2017


"Монтеррей"

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби: 2019

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси энг яхши мураббийи: 2019


Уругвай футбол федерацияси Диегонинг ютуқларини эътиборсиз қолдирмади. Алонсо 2021 йилнинг 14 декабрида Уругвай терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У бу постда 15 йил давомида "мовийлар"ни бошқарган буюк Оскар Табареснинг ўрнини эгаллади. Лопес ушбу қарорни оқлаши учун жуда қаттиқ ҳаракат қилишига тўғри келади.

Уругвай терма жамоаси ўйин схемаси: 4-4-2, баъзида 4-3-3 (ҳужумкор).



Ўйин услуби: бўш ҳудудларни қидириш, тўпга бир тегинишда ўйнаш.

Уругвайликлар қатъий 4 ҳимоячини ишлатишади. Жамоа мудофаа пайти 4-4-2га қайта қурилади ёки 4-2-2-2га, рақибга қараб.



Уругвайликлар бўш ҳудудларга юқоридан паслар орқали ёриб киришни жуда яхши кўришади. Буни кўпроқ Суарес қилади, аммо у ушбу вазиятда бошқа ролни бажармоқда – у орқасидан таъқиб қилаётган эронлик ҳимоячини чалғитган ҳолда олдинга юзланмоқда.




Уругвайликлар қанотдан жуда фаол тарзда тезлик олишади.




Ўйланган схема: орқага бурилиб – бир тегинишда пас.




Кўплаб ҳужумлар чиройли комбинациялар билан ташкил этилади. "Мовийлар" рақибнинг қурилишдаги чалкашликларидан фойдаланиб, тўпга бир тегинишда ўйнашга ҳаракат қилишади.






Уругвай тез-тез майдон марказида тўпни йўқотади ва бу мудофаанинг муваффақиятсизлигига олиб келади, ҳимоячиларнинг жойлашуви эса уларни юқори тезликдаги ҳужумларга қарши мудофаасиз қилиб қўяди.




Терма жамоа етакчилари


Федерико Вальверде – бўлажак етакчи.



Вальверде ушбу мавсумда ҳақиқатдан ҳам очилди. У "Реал"да асосий таркибда жой олган ҳолда, жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва Федериконинг терма жамоада ҳам янги даражага чиқишини кутса бўлади.

Унда ажойиб плеймейкернинг энг яхши сифатлари бор, бундан ташқари Вальверде ўзини мудофаа сифатлари билан ҳам майдон марказида ажойиб ҳис қилади.

Қатар – Суарес, Кавани ва Годин учун сўнгги катта турнир. Эскиларнинг ўрнига янгилари керак ва Вальверде улардан бири.




Рональд Араухо – янги Диего Годин.



Араухо 23 ёшидаёқ дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Унинг "Барселона"да ўйнашиёқ кўп нарсадан далолат беради.

Унда катта салоҳият бор, аммо муаммо ҳам – жароҳатларга мойиллик.

Араухо кўплаб позициядошларидан яхши тезлик олиши ва тўп билан ажойиб муомала қила олиши билан ажралиб туради.

Transfermarkt Рональд Араухони 60 миллион еврога баҳоламоқда.


Луис Суарес – тирик афсона.



Суарес – Уругвай футболининг тирик афсонаси. У терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар (68та гол), ўйинлар сони бўйича эса абадий Диего Годиндан сўнг иккинчи ўрин (134та ўйин)да туради.

Гана билан ўйинда ҳуштакка бир неча сония қолган жамоасини қутқаришидан тортиб Англия билан ўйинларда Суарес ўз дубли билан жамоани плей-оффга олиб чиққан баҳсларгача кўпларини эслаш мумкин.

Суарес сўнгги Жаҳон чемпионатида бор кучи билан ҳаракат қилишга шубҳа йўқ.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: ҳужумдаги кескинлик, кучли таркиб, атмосфера.

Заиф томонлари: етакчиларга боғланганлик.


Уругвайликлар ҳар қандай вазиятдан зарба беришга ҳаракат қилишади. Бу пас учун пас берадиган жамоалардан эмас. Улар пас бериш керак бўлган вазиятни жуда яхши ҳис қилишади. Ҳужумчилар кўпинча юқоридан паслар берилганда ҳимоячилар орасидан бўш ҳудудга талпинишади ва бу шубҳасиз жамоа тактикасининг бир қисмидир.

Кучли таркиб, шубҳасиз. Келинг, Уругвай аҳолиси 3,5 млн одамни ташкил этишини унутмайлик, бундан ташқари, уларда ҳатто катта бўлмаган Ирландия ёки Бельгияникига яқин футбол инфраструктураси ҳам йўқ. Бу эса Уругвайнинг муваффақиятини янада қимматли қилади, чунки ҳимоядан ўйнайдиган Коста-Рикадан фарқли ўлароқ, "мовийлар" ўз футболчиларининг барча иқтидорини ишга солиб, чиройли ва ҳужумкор футбол кўрсатишади.

Терма жамоанинг ичидаги атмосфера ҳам доим яхшидек туюлади. Биз шундай сифатларни кичик бўлган ўша Исландия ёки яна Коста-Рикада ҳам кўришимиз мумкин. Айнан жамоавий руҳ ЖЧ-2010даги муваффақиятларидан бири бўлди ва жиддий инқироз пайтида 2014 йилда гуруҳдан чиқиш имконини берди. Уругвай доим, ҳатто улар аутсайдер бўлган пайтда ҳам ғалабага ҳаракат қилади.

Уругвай футболчининг индивидуал имкониятларига жуда ҳам боғланиб қолган. Жамоа қурилиши уларнинг энг кучли жиҳатларига қараб тузилган, шу сабаби етакчилардан бирининг кутилмаган йўқотилиши бутун жамоа ўйинига таъсир қилиши мумкин. Уругвайда ҳар қандай футболчи ҳам қўллай олмайдиган кўплаб ҳийлалар ишлатилинади. Захира ўриндиғи ҳар қандай чизиқни, айниқса ярим ҳимоячиларнинг ўрнини боса олмайди.


Тахминий таркиб:



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика