Мундиаль 2022. Аргентина!
14 nov 2022 13:41
News
Тахаллуси – "оқ-ҳаворанглар"
FIFA рейтингида 3-ўринда.
Жаҳон чемпионатига ўн саккизинчи марта (1930, 1934, 1958, 1962, 1966, 1974-2022 барча турнирлар) боради.
C гуруҳи. Рақиблари: Мексика, Саудия Арабистони, Польша.
1-тур, 22 ноябрь. Аргентина — Саудия Арабистони
2-тур, 26 ноябрь. Аргентина — Мексика
3-тур, 30 ноябрь. Польша — Аргентина
Муваффақиятлар
Аргентина беш бор ЖЧ финалларида ўйнаган ва уларнинг иккитасида зафар қучган – 1978 ва 1986 йилларда.
ЖЧ-1978 "оқ-ҳаворанглар" учун уй турнири бўлди.
Қийин гуруҳ тушди: Италия, Франция ва Венгрия.
"Оқ-ҳаворанглар" биринчи бўлиб венгерлар билан ўйнашди ва уларни Леопольдо Луке ва Даниэль Бертонининг голлари эвазига 2:1 ҳисобида таслим этишди.
Шу ҳисоб билан Мишель Платини бошчилигидаги французлар ҳам жабр кўришди. Голларга Пассарелла ва яна ўша Луке муаллифлик қилди.
Учинчи ўйин кўпроқ расмиятчилик бўлиб қолди, аммо ютқазишни барибир ҳеч ким хоҳламайди. Аргентиналиклар Италияга минимал ҳисобда имкониятни бой беришди.
Иккинчи гуруҳ босқичида Аргентина, Бразилия, Польша ва Перу иштирок этди. Биринчи ўрин тўғридан-тўғри финалга, иккинчи ўрин эса бронза учун курашга имконият берарди. Фаворитлар маълум.
Аргентиналиклар Перуни 6:0, Польшани эса 2:0 ҳисобида таслим этишди, аммо Бразилия билан ўйинда ҳисоб очилмади. Бразилия ҳам гуруҳнинг қолган жамоаларини мағлуб этгани сабаб, гуруҳ ғолиблиги тўплар нисбатига кўра аниқ бўлди ва бу "оқ-ҳаворанглар"нинг фойдасига ҳал бўлди.
Финалдаги рақиб Нидерландия бўлди. Марио Кемпес 38-дақиқада ҳисобни очди, уни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқилмади – нидерландияликлар ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда ҳисобни тенглаштиришди. Шунга қарамай, аргентиналиклар овертаймларда Кемпеснинг иккинчи голи ва Даниэль Бертонинг тўпи эвазига рақибдан устун келишди.
Аргентина терма жамоаси 8 йил ўтиб Диего Марадона бошчилигида иккинчи олтин учун йўл олди.
Аргентина A гуруҳига тушди ва унинг рақиблари Болгария, Жанубий Корея ва Италия эди.
"Оқ-ҳаворанглар" осиёликларни осон таслим этишди. 3:1 – Вальданонинг дубли ва Ружерининг голи.
Аргентиналиклар Италия билан дурангга имзо чекишди. Ўйин бошида тўп ўтказиб юборган жамоа кейинроқ Марадона туфайли ҳисобни тенглаштирди.
Аргентина учинчи турда қийинчиликсиз Болгарияни мағлуб этди ва ўзига гуруҳда биринчи ўринни кафолатлади – Бурручага ва Вальдано голларга муаллифлик қилишди.
"Оқ-ҳаворанглар"ни 1/8 финалда ашаддий рақиб кутиб турарди – Уругвай. Қийин ўйинда барчасини битта гол ҳал қилди, уни эса Аргентина урди. Аниқроғи Педро Паскулли.
Англия ва Аргентина ўртасидаги 1/4 финал ўйини кутилмаган тарзда катта шов-шув бўлди. Бу ўйинда битта муаллиф томонидан иккита тарихий гол урилди.
"Худо қўли" – Марадонанинг голи шунчалик ёмон чиқдики, бунга ишониш қийин. Ҳакамнинг ажойиб фейли эса умрбод эсланади.
Диего 5 дақиқа ўтиб XX асрнинг энг чиройли голини урди. Бу ерда гапирадиган нарса йўқ, яхшиси ўзингиз кўринг.
Марадона ярим финалда иккита жавобсиз тўп киритган ҳолда, Бельгияни уйига юборди.
Финалдаги кураш афсонавий "Ацтека" стадионида бўлиб ўтди ва унда аргентиналиклар немислар билан куч синашишди.
Хосе Луис Браун 23-дақиқада "оқ-ҳаворанглар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, иккинчи бўлиб бошида Вальдано аргентиналикларнинг устунлигини иккитага оширди. Финал тақдири ҳалдек эди, аммо... Румменигге ва Феллер ГФРни ўйинга қайтаришди. Барчаси бошқатдан бошланадиган ва овертаймларгача бораётгандек эди, аммо Бурручага асосий вақт тугашига 5 дақиқа қолганда мусобақа тақдирини ҳал қилди.
Мураббий ва ўйин услуби
Лионель Скалони – Аргентина терма жамоаси бош мураббийи.
Скалонини таниқли мураббий деб аташ қийин. Аргентина терма жамоасидаги фаолият – унинг бош мураббийлик сифатидаги илк тажрибаси.
Скалони ўйинчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг тезда аввалига "Севилья", кейинчалик Аргентина терма жамоасида Хорхе Сампаолининг штабига кирди.
Лионель Сампаоли кетганидан сўнг 2018 йилнинг 2 августида Аргентина терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 30 ноябрда эса бу лавозимга доимий тасдиқланди. Скалони қўл остида Аргентина терма жамоаси 2019 йили Америка Кубогида учинчи ўрин учун баҳсда Чили терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Аргентиналиклар 2021 йилги Америка Кубогида эса финалда Бразилия терма жамоасини 1:0 ҳисобида ютган ҳолда 1993 йилдан бери илк бор халқаро турнирни ютишди.
Муҳим вазият: Аргентина терма жамоаси 35 ўйиндан бери ютқазмаяпти.
Аргентина терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор), ёки 4-4-2.
Ўйин услуби: қаттиқ прессинг, кўплаб зарбалар ва кескин қарши ҳужумлар.
Аргентина тўпни эгаллаб олишда, айниқса пас ва тўпни қабул қилиш пайтида жуда агрессив ўйнайди.
Ҳатто Месси ҳам босим қилмоқда.
Тўпни олиб қўйди ва уни бирдан олдинда қабул қилиб олди.
Кейинчалик эса ажойиб пас берди.
Аргентиналиклар бундан ҳам агрессивроқ бўлишса, ўз жарима майдончалари атрофида тўпни олиб қўйишга киришишади.
Аргентина Скалони қўл остида жамоавий ҳаракатларни жуда ҳам кучайтирди. Бу нафақат прессингда, балки ўйинлардаги ҳужумларга ҳам таалуқли.
Жамоа олдин бир-бирини тушунишда муаммога дуч келаётганди – Сампаоли ноодатий ўйин ҳаракатларини сингдиришга ҳаракат қилди, ўйинчилар эса нима қилиш кераклигини тушунмай қолишди. Скалони жамоани ҳудудий устунлик кераклигидан халос қилди ва ўз футболини ўйнашга имкон берди – ҳужумга ҳужум.
Аргентина тўпни олиб қўйган пайт рақиб қурилишидаги камчиликларни зўр топади, гап ҳатто Мессида ҳам эмас.
Мана, югураётган Ди Марияга узатма.
Бу ерда Леонинг ўзи шеригини чап қанотга чиқармоқда ва бу голга олиб келмоқда.
Ҳудди шунақа вазият.
Иқтидорли ижрочилар жуда кўп. Улардан бири – Энцо Фернандес.
Айрим натижаларни Копа-2016да Мартино қўл остидаги ва 2019 ва 2021 йиллардаги Скалони жамоасиники билан таққослаб кўринг – камроқ тўпга эгалик қилиш, камроқ узатмалар.
Аргентиналиклар фаол тарзда қарши ҳужумларга қочишади ва бу ерда эътиборга кўпроқ Месси тушади.
Аммо, шуни қайд этиш керакки, Леонинг жамоадаги роли сезиларли равишда ўзгарди. Олдин Аргентинага қарши ўйин рецепти оддий эди – нима қилиб бўлса ҳам Мессини ёпинг ва сиз мақсадга эришасиз. Ҳозир бундай қилиб бўлмайди. Лео ҳали ҳам жамоанинг асосий фигура, аммо эндиликда ўйин унинг атрофида эмас, у билан бирга қурилади.
Айтганча, аргентиналикларда шундай қизиқарли ўйланма пайдо бўлди, ҳудди шу бурчак зарбаси каби.
Йил голи бўлиши мумкин эди, аммо Ди Мария тўғри дарвозабон турган жойга зарба берди.
Терма жамоа етакчилари
Лионель Месси.
"Олтин тўп"нинг етти карра соҳиби.
Ўз даврининг, балки бутун футбол тарихидаги энг зўр футболчи.
35 ёшида бутун Европа бўйлаб кучли ўйин кўрсатмоқда.
Фақатгина Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмаган.
Анхель Ди Мария – сеҳргар.
Яна бир гений, аммо бироз кичик масштабда.
Ди Мария доим қандай сояда қолади – Роналду "Реал"да, Месси Аргентинада, Неймар ва Мбаппе ПСЖда. Аммо, бу унга сеҳр амалга оширишга ҳеч қандай ҳалақит бермайди ва жамоага натижа олиб келади.
Ди Мария хоҳ зарба ёки узатма бўлсин, битта тегиниш билан ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. У буни Копа ва Чемпионлар Лигаси финалида кўрсатган.
Анхель учун бу мундиал катта эҳтимол билан сўнггиси бўлади, аммо Аргентинада ғалаба учун имкониятлар катталигини ҳисобга олса, энг муҳими бўлиши мумкин.
Унинг сеҳрли паслари ва зарбалари барча эътибор Леога қаратилган терма жамоанинг турнирдаги асосий ютуғи бўлиши мумкин.
Лаутаро Мартинес – Агуэронинг ўринбосари.
Лаутаро ўйиндан-ўйинга яхшиланади. Буни илғамай қолишнинг иложи йўқ, айниқса сиз "Интер" ўйинларини мунтазам равишда кўрсангиз.
У атиги 25 ёшда, шундай экан терма жамоадаги энг яхши йиллар ҳали олдинда, аммо Мартинес ҳозирданоқ "оқ-ҳаворанглар"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади.
У ўйинни ўқиш хусусиятини сезиларли даражада яхшилади, бу эса унинг тўпурарлик кўрсаткичларига дарҳол таъсир қилишни бошлади. Мартинес терма жамоада 21та гол урган, улардан 10таси сўнгги бир ярим йилда.
Лаутаронинг Қатарда ҳақиқий юлдуз бўлиш эҳтимоли бор.
Кучли ва заиф томонлари
Кучли томонлари: Месси, қарши ҳужумлар, бир-бирини тушуниш.
Заиф томонлари: улардан кўп нарса кутишлари, мудофаа ўйинчилари.
Месси – Аргентинадан бошқасида йўқ бўлган ютуқ. Бу ерда бирор нарса дейишнинг ҳожати йўқ, шунчаки бундай футболчининг бўлиши жамоани кучлироқ қилади. У ўйинни олиб боради, вазиятлар яратади ва якунлайди, наъмуна бўлади ва етакчи ҳисобланади.
Аргентина қарши ҳужумларда ақлбоварқилмас даражада кучли. Аввало шуни қайд этиш керакки, жамоада техник жиҳатдан қийин узатмаларни амалга ошира оладиган креатив футболчилар кўп ва бу қарши ҳужумдаги муваффақият калитидир. Скалони бунга қўшимча равишда қарши ҳужумларга кўпроқ эътибор бермоқда – бу ушбу жараёнда иштирок этадиган футболчилар сони ва рақибнинг заиф вазиятларидаги босим даражаси билан ифодаланади.
Аргентина бир-бирини тушуниш бўйича янги даражага чиқди. Бу уларнинг жамоавий прессинги ва ҳужумдаги бир-бирини тушунишида яхши кўринади. Футболчилар узатмалар вазиятини идеал ҳис қилади, бир-бирини ёпишда ажойиб ҳаракат қилишади ва масъулият билан ўз вазифаларини бажаришади. Буни одатда класс етишмайдиган ва жамоавий ҳаракатлар билан қопланиб кетадиган ўрта даражадаги Чили ёки Коста-Рика терма жамоасида кўришимиз мумкин. Топ-жамоалар учун эса бу ноёб ҳодиса. Айтганча, яқинда шу эвазига Еврони ютган Италияни эслашимиз мумкин.
Аргентинага катта босим юкланмоқда. Улар 36 йилдан бери ЖЧни ютишмади, ҳозир эса кўплар буни қилиш учун энг яхши вазият деб аташмоқда. Бу босимни шунингдек Месси учун бу сўнгги мундиал бўлиши, шунингдек унга Марадона ва ЖЧ-1986ни эслатишлари оширади. Кўплар Аргентинани фаворит деб атамоқда, аммо бу ҳали қоғозда. Агар таркибларни солиштирсак, аргентиналиклар кўплардан кучли эмас, ҳаттоки кучсизроқ ҳам. Улар жамоа сифатида кучли, аммо ЖЧ шундай турнирки, бу ерда бир лаҳзада барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Аргентина – фаворитлардан бири, аммо аниқ энг асосийси эмас.
Юқорида аргентиналик футболчиларнинг даражаси ҳақида бироз гаплашдик, аммо мудофаага алоҳида тўхталиш керак. "Оқ-ҳаворанглар" айниқса ҳимоя чизиғида алоҳида кадрлар инқирозини бошдан кечиришмоқда, аммо бу таърифланаётгандек даҳшатли эмас. Ҳа, Аргентина терма жамоасида топ ҳимоячилар йўқ. Аммо, яхшилари бор – Молина, Ромеро, Песселья, Отаменди, Тальяфико, Лисандро Мартинес. Бу қаттий мудофаани қуриш учун керагидан ортиғи. Келинг эсдан чиқармайлик, бу терма 35 ўйиндан бери ютқазмаяпти, Копа финалида Бразилияни мағлуб этди ва Финалиссимада Италиядан устун келди. шунингдек ЖЧ саралашидаги барча 17та ўйинда атиги 8та тўп ўтказиб юборди. Балки, Аргентинада юлдузлар йўқлигига катта эътибор қаратиш керак эмасдир – рақамлар бунинг аксини кўрсатмоқда.
Тахминий таркиб:
4-3-3 схемаси.
Бизнинг таркиб:
Дарвозабон: Э. Мартинес.
Ҳимоя: Тальяфико – Отаменди – Песселья – Молина.
Ярим ҳимоя: Энцо Фернандес – Гидо Родригес (Паредес) - Де Пауль.
Ҳужумчилар: Ди Мария – Лаутаро – Месси.
Алишер Остонов таржимаси
Comments