Latest news

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  22 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?" News

Муҳсин Муҳаммадиев: "Мухлисларга бугун юта олмасак кетаман деганман? Бу савол сиз учун шунчалик муҳимми?"

"Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдирди.




"Бизда футболчилар етишмаяпти. Ўйин пайтида ҳимоячи жароҳат олди, ўрнига ёш футболчини туширдик. Икки футболчи жароҳат олди, 4 нафар легионер ҳамон Ўзбекистонга кела олишмаяпти. Биринчи гол урилган вақтда қоида бузилмаганди, ҳакам ҳуштак чалди ва гол урилди. Иккинчи тайм бошида ҳисобни тенглаштиргандик. Тайёргарлик етарли бўлмагани учун ҳам жароҳатлар чиқа бошлади. Чемпионат бошланаётганида вақт етарли эмас дегандик, афсуски бундай бўлмади. Афтидан қолганлар футболни биздан яхшироқ тушунишади", - дейди Муҳаммадиев. 

- Беҳруз Шодмонов қачон сафга қайтади?
- Номаълум. Мушаклари шикастланган.

- Легионерлар кела олишмаяпти деб айтаяпсиз, аммо сиз карантин пайтида Москвадан қайтиб келдингиз. Бу қандай содир бўлди?
- ЎФА ва ПФЛга раҳмат. Улар ёрдами билан Ўзбекистонга келдим. Легионерлар эса Москвада яшашмайдику, бири Канадада, бири Хорватияда, икки нафари Украинада... Чегаралар ёпиқ бўлса қандай олиб келамиз?

- "Металлург" билан ўйиндан сўнг "Бухоро" жамоасининг ашаддий мухлислари билан жамоа қароргоҳида учрашибсиз ва унда агарда жамоа мағлубиятга учраса истъефо беришга ваъда берибсиз. Жамоа бугун мағлубиятга учради, исътефо юз берадими?
- Бу сиз учун муҳим нарсами? Бу бизнинг мухлислар билан ўртамиздаги муаммо. Сиздан қўшнингиз ёки бувингиз нима деди деб сўрамаяпманку? Ютқазса мураббий ютқазади.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика