Latest news

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Мўйдин Мамазулумов: “Шунчаки ўз вазифамни бажардим” News

Мўйдин Мамазулумов: “Шунчаки ўз вазифамни бажардим”

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг фарғоналиклар ҳужумчиси ўз фикрларини билдирди.

– Мухлисларга катта раҳмат. Ғалаба қозонсак ҳам мағлуб бўлган пайтларимизда бирдек қўллашмоқда. Бугун финалга тенг ўйин эди. Турнир жадвалидаги вазиятдан хабардорсиз. Шу сабаб, хар бир ўйин биз учун финалга тенг ҳисобланади. Мағлубият ёки дуранг борасида эса гап сўз бўлиши мумкин эмас.  Йигитлар билан ўйиндан аввал йиғилиб гаплашдик. Ҳаммамиз бирлашиб, ғалаба сари олға боришимиз таъкидланди. Машғулотлардаги меҳнатларимиз ўз мевасини берди. Мухлисларга ғалаба тақдим этганимиздан мамнунман.

Таркибизда кўплаб ёш футболчилар тўп сурди. Авазбек Ўлмасалиев, Аброр Исмоилов ва Абдужамол Исмоилов сингари йигитлар шу руҳда давом этишлари керак. Бундай учрашувлар уларни ўсиши учун катта кўмак беради.

Агар ҳозир ўрнимда ёш ҳужумчи бўлиб дубл қайд этганда, уни “сеҳрли таёқча”га ўхшатиш мумкин эди. Лекин мен бугун шунчаки ўзимни ишимни бажардим холос. Ҳужумчи гол уриши керак. Агар гол урилмаса, жамоа ҳам ғалаба қозонмайди. Бугун ҳамма яхши ўйнади. Дарвозабондан тортиб олдинги чизиқдаги футболчилар ҳам бирдек  меҳнат қилишди, – деди Мамазулумов.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика