Моуринью "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиб, рақибни ҳақорат қилгани учун битта ўйинга четлатилди
20 sep 2022 23:20
News
Моуринью "Аталанта"га қарши ўйинда майдонга тушиб, рақибни ҳақорат қилгани учун битта ўйинга четлатилди
Бундан ташқари Маурицио Сарри ҳам четлатилди.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью "Аталанта"га қарши ўйинда қизил карточка олганди. Португалиялик мураббий ўшанда белгиланмаган пенальти учун ҳакамга ўз норозилигини билдирганди. А Серия баёнотида эса Моуринью майдонга югуриб чиққани ва рақиб ўйинчисини ҳақорат қилгани учун битта ўйинга четлатилгани маълум қилинган. Бу ҳолатни тўртинчи ҳакам қайд этган.
"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри ҳам чемпионатда ўзининг бешинчи сариқ карточкасини ишлаб олгани сабаб битта ўйинга четлатилди.
Эътиборлиси, "Рома" кейинги учрашувни "Интер"га қарши ўтказади.
Link :
Source : Corriere dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments