Latest news

11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  3 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА “Сўғдиёна”га мурожаат билан чиқди News

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА “Сўғдиёна”га мурожаат билан чиқди

Олий лиганинг 19 ва 21-турларидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувларида қайд этилган 5:4 ҳисоблари кўпчиликни ажаблантириш билан бир қаторда эътирозларда ҳамда гумонларга сабаб бўлди.
Сабаби, мураббийларнинг ўзи Зоминдаги стадионда футбол ўйнаб бўлмайди деб турган бир вазиятда жиззахликлар икки учрашувда рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилиши ажабланарли ҳолат. Ваҳоланки, бу стадионда чемпионликни кўзлаётган, таркибида тажрибали футболчилар тўп сурадиган “Локомотив” 2тагина гол урганди. “Нефтчи” умуман голсиз қайтган. Хўп, жиззахликлар мезбон сифатида майдонга кўникиб олган дерсиз, унда “Навбаҳор” ва “Металлург” футболчиларичи?

Демак, мазкур жамоалар таркибида тўп сураётган футболчилар маҳорат бобида “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф” аъзоларидан ўтиб кетибди-да! Энди терма жамоаларимиз таркибини ёппасига “Сўғдиёна”, “Металлург” ва “Навбаҳор” футболчилари билан тўлдирсак бўлаверар экан-да!?

Хуллас, айтишларича, бу учрашувлар ФИФАнинг ҳам эътиборини тортган ва беллашув ёзилган дискни сўраган. Қолганини вақт кўрсатади. Бу ёғига клубларимиз ўйлаб иш тутади деган умиддамиз.

Албатта буларнинг барчаси миш-миш, аммо миш-миш бўлмаслиги ҳам мумкин! Айтишадику, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди деб!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика