Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  123 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  3 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  20 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  13 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  53 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

Миржалол Қосимов: "Жавоб ўйинида вазиятни ўнглаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Жавоб ўйинида вазиятни ўнглаймиз"

“Бурирам Юнайтед” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволларига тошкентликлар бош мураббийи жавоб қайтарди.
- Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Қийин об-ҳаво шароитида шогирдларим рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Афсуски қайд этилган ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Ўзимиз яратган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда, ҳозир тамомила бошқа ҳисоб ҳақида фикр билдираётган бўлардик. “Сен урмасанг, сенга уришади!” ибораси бугун яна бир карра амалда исботланди. Бироқ қайд этилган ҳисоб қўрқинчли эмас. Жавоб ўйинига керакли хулосалар қабул қилган ҳолда тайёрланамиз. Уйда вазиятда ўнглаймиз, - дейди Миржалол Қўшоқович.
 
- “Бунёдкор” аввалги учрашувларда қизиқарли ва ишончли ўйин кўрсатаётганди. Жамоангиз Таиландда яхши ўйнай олмаганлигининг сабаби нимада?

- Об-ҳаво муаммолар туғдирди. Босиб ўтилган олис йўлдан кейин ҳамма футболчи ҳам қайта тиклана олмади. Бурирамга етиб келгунча йўлда бир суткадан кўпроқ вақт ўтказдик.
 
- “Бунёдкор” жорий йилги мусобақадаги биринчи мағлубиятини айнан “Бурирам Юнайтед”дан қабул қилиб олди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Футбол – хатоларни кечирмайди! Вазиятларда аниқ ўйнай олмай, назоратни қўлдан чиқардик. Бундан эса рақиб унумли фойдаланди. “Бурирам Юнайтед”нинг стандарт вазиятлари ўта хавфли эканлиги ҳақида футболчиларимизга етарлича кўрсатмалар бергандик. Афсуски, таиландликлар жарима зарбаларидан фойдаланиб қолишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика