Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Миржалол Қосимов: "Мальтанинг таклифини қабул қила олмадик" News

Миржалол Қосимов: "Мальтанинг таклифини қабул қила олмадик"

Шанба куни БААдаги икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошентга қайтиб келган “Бунёдкор” жамоаси, бугун эрта тонгда сўнгги хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркияга жўнаб кетди.
Анталиядаги икки ҳафталик йиғин ОЧЛ-2014 ҳамда янги мавсум олдидан сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. БААда бўлгани сингари Туркия йиғинида ҳам бир нечта назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган. Амирликлардан фарқли равишда Туркияда жами 6та ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Эслатиб ўтамиз, “қалдирғочлар”га БААда Россиянинг бир йўла учта жамоаси - “Ростов”, “Динамо” ва “Спартак” спарринг рақиб вазифасини ўтаб берганди. Биз Туркия сафари олдидан амалдаги мамлакат чемпионлари бош мураббийи Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

- Миржалол ака, БАА йиғинидан кўнглингиз тўлдими? Йиғин учун мўлжалланган барча режаларингиз амалга ошдими?
- Ҳа, албатта. Жуда яхши шароитда йиғинни ўтказдик. Олтинчи йилдирки, айнан Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинимизни ташкил этиб келамиз. Бу йил ҳам анъанага содиқ қолдик. Биздан ташқари, “Зенит”, “Спартак”, “Динамо”, “Ростов”, “Шахтёр”, “Металлист”, “Брондбю” сингари кўзга кўринган клублар айнан шу ерда ўз йиғинларини ўтказишди. Яхши спарринг рақиблар билан ўйнадик. Икки ҳафта давомида ОЧЛ ва миллий чемпионатимиз ўйинларига тайёргарлик кўрдик. Маълумки, ўтган йилги мавсумдан кейин асосий таркибнинг деярли 60-70 фоиз ўйинчилари бошқа клубларга ўтиб кетишди. Жамоани тарк этган Игнатий Нестеров, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Игорь Таран сингари футболчиларнинг ўрнини тўлдириш учун таклиф этилган ўйинчиларни пишитиб олиш учун бу йиғин ва ўйинларнинг аҳамияти жуда юқори эди. БАА йиғинида асосий урғуни айнан шунга қаратдик. Фақат “Спартак” билан ўйин куни машғулот ўтказмадик. Чунки, ўша куни “Спартак” билан ўйин ўтказиш учун Дубайдан Абу-Даби шаҳрига боришимизга тўғри келди. Қолган кунлари эса футболчилар кунига икки маҳалдан кучайтирилган режимдаги машғулотларда иштирок этишди.
- “Спартак” билан бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлими шогирдларингизнинг устунлигида ўтибди. Лекин бир нечта голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмабсизлар...
- Ҳақиқатан ҳам, “Спартак” билан ўйиннинг биринчи бўлимида Воҳид Шодиев, Александр Пишур, Алибобо Раҳматуллаевларда дарвозани ишғол қилиш учун яққол вазиятлар бўлди. Айниқса, Воҳид дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Футболчиларимизга совуққонлик етишмади. Сен урмасанг, сенга уришади, дейишадику. Бу ўйинда ҳам шундай бўлди. Иккинчи бўлимда “Спартак”нинг бир неча асосий таркиб футболчилари майдонга туширилгач, ташаббус москваликлар тарафига ўтди. Араз Озбилис томонидан киритилган гол жуда чиройли чиқди. Маҳорат ва савия барибир билиниб қолди. Тан олиш керак, “Спартак” таркибидаги футболчилар маҳорат бобида устунликка эга бўлишди. Таркибидаги баъзи ўйинчилар ойига 150 минг, оддийроқ футболчилари ҳам 30 минг евродан кам маош олмас экан. Ўйиндан кейин дўстим Валерий Карпин билан анча гаплашдик. Ўзимиз бир пайтлар Россия чемпионатида ўйнаган даврларимизни эсладик. Валера жамоамиз, қолаверса футболимиз ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
- Янги қўшилган футболчилар жамоа ўйинига қўшилиб кета олишдими?
- Бунинг учун вақт керак. Бу қисқа фурсатда бўладиган нарса эмас. Футболчилар бошқа муҳитдан янгисига кўчиб ўтишди. Табиийки, машғулотлар ҳам, муносабат ҳам ўзгарди. Лекин умумий олганда, йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Воҳид “Ростов” билан ўйинда дарвозани ишғол қилди. Шукурали Пўлатов ҳақида ҳам ижобий фикр билдира оламан. Жаҳонгир Жиямуродов жароҳати сабаб ўтган мавсумни деярли ўтказиб юборганди. Унга аввалги спорт формасини тиклаб олиши учун кўпроқ ўйин амалиётини бериш керак. Туркия йиғинида назорат ўйинларимиз кўпроқ бўлади. БААдаги кунига икки маҳалдан ўтказилган машғулотларда футболчиларга кучли юкламалар берилди. Шу боисдан, назорат ўйинларининг натижасига унчалик эътибор қаратмадим.  
- Украиналик Сергей Симоненконинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
- Жуда яхши. Бежизга Украина терма жамоасида ўйнамаган экан. Ҳимоя чизиғида ишонч билан ўйнаши, тез фикрлаши, тўпни ўзидан соқит қилиш мақсадида дуч келган жойга тепиб юбормаслик, аксинчи ҳужумни бошлаш хислатлари менга маъқул келди. Ҳимоячиларга хос барча хусусиятлар мужассам. Тажрибали ҳимоячимиз Хайрулла Каримов ҳам биринчи ўйинидан кейиноқ менга Сергей ҳақида илиқ фикрларни айтганди.  
- Симоненконинг агенти Сефер Алибаев Украина матбуотига берган интервьюсида мижозининг “Бунёдкор” билан деярли келишувга эришганини айтган. Янги мавсумда “Бунёдкор” таркибида украиналик футболчилар икки нафарни ташкил этади, деб хисоблайверсак бўладими?
- Шунга яқинроқ деса ҳам бўлади. Симоненко ўзидан жуда яхши таассурот қолдирди. Европада ўйнагани шундоққина кўриниб турибди. Олдинда ҳали  Туркиядаги йиғинимиз ҳам бор. Анталияда 6та назорат учрашуви ўтказамиз. 6 февраль куни Польшанинг “Ягеллония”, 9-да Болгариянинг икки клуби “Банско” ва “Локомотив”, 13-санада Белоруснинг “Торпедо” ва Украинанинг “Ильичевец” жамоалари билан майдонга тушамиз. Йиғинни Қозоғистоннинг “Шахтёр” клубига қарши ўйин билан якунлаймиз. Мана шу ўйинларда янги футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти берамиз. Чунки, бу сўнгги йиғин. У ёғига ОЧЛ гуруҳ босқичининг илк ўйинига ҳам бир ҳафта вақт қолади.  
- “Бунёдкор”да маслаҳатчи мураббий вазифасини бажараётган Юрий Саркисян ишга киришиб кетдими?
- Юрий Вазгенович БААдаги йиғинимизга бироз кечроқ қўшилдилар. Бу мутахассисга ортиқча баҳо бериш шарт бўлмаса эмас. Ўзбек футболига қўшган хиссаларини ҳамма билади. Бекорга мураббийлар штаби бўлмайди. Мен ҳамма нарсага бир ўзим улгурмайман. Ҳамма нарсани кўра олмайман. Бу вазиятда Юрий Саркисян, Ҳикмат Эргашев, Мурод Отажоновлар асқотишади.
- Сизда яна бир нафардан хорижлик ва осиёлик легионер олиш имконияти бор. Легионерлар учун қўйилган лимитдан тўлиқ фойдаланасизми?
- Япониялик футболчини таклиф қилишганди. Лекин биз сондан кўра сифатга эътибор қаратмоқчимиз. Рўйхатимизда хорижлик футболчилар ҳам бор. Балки, Туркияда кўрикдан ўтказармиз. Масалан, Пишурни бир йилга яқинроқ вақт мобайнида кузатиб борганмиз. Хулоса чиқаришга шошилмаймиз. Кейин инсоний хислатларига ҳам эътибор берамиз.
- Терма жамоа мавзусида савол бермоқчи эдим. БААга қарши кечадиган Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичининг сўнгги ўйинига ҳам бир ой вақт қолди. Эшитишимга қараганда, Мальта терма жамоаси 2 март куни Тошкентга келишга розилик берибди. Шу ростми?
- Ҳа, бу маълумотни таслиқлайман. Лекин биз 2 март куни ўйин ўтказа олмаймиз. Чунки, БАА билан ўйингача орада икки кун вақт қолади. Мавсумнинг боши бўлгани учун футболчилар ҳали уч кун оралиғида иккита ўйин ўтказишга функционал жиҳатдан тайёр бўлмайдилар. Биз 1 март куни ўйнашга розилик бергандик.
- Демак, бундан чиқди 1 март куни Тошкентда ўйин ўтказилмас эканда?
- Афсуски, шундай бўлишга яқин турибди. Кучсизроқ жамоа билан ўйин ўтказсак ҳам яхши эди.
- Терма жамоага номзод футболчилар ОЧЛнинг 1-туридан кейин йиғиладими?
- Режа бўйича, 27 февраль кунидан Тошкентда йиғин бошланади. Умид қиламизки, “Локомотив” ва “Насаф” жамоалари плей-офф ўйинларини муваффақиятли ўтказиб, ОЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқишади. Шундай блган тақдирда, бу жамоаларимиз 1-тур учрашувини 26 февраль куни ўтказишади. Фурсатдан фойдаланиб, ҳар икки клубимизга ҳам омад тилайман. Гуруҳдан қанча кўп жамоага эга бўлсак, бу кейинги мавсум учун ўринлар тақсимотида жуда муҳим рол ўйнайди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика