Миржалол Қосимов: "Иорданияга қарши баҳс Осиё ўйинларидан олдинги муҳим синов"
03 sep 2014 12:02
News
Миржалол Қосимов: "Иорданияга қарши баҳс Осиё ўйинларидан олдинги муҳим синов"
Ўзбекистон - Иордания ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов ҳамда Фозил Мусаев иштирок этишди.
"Аввало барчани Мустақиллик байрами билан табриклайман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Эртанги баҳс Осиё ўйинларидан олдинги сўнгги синовлардан бири ҳисобланади. Бу учрашувнинг фойдаси катта ва мусобақада бизга ас қотади. Осиё ўйинларида 1994 йилги муваффақиятни такрорлаш бош вазифамиз ҳисобланади. Иорданиянинг Колумбияга қарши ўйинини кўрдим. Таркиб деярли ўзгармаган. 4 нафар ёш футболчини қўшиб олганини инобатга олмаса ўзгариш йўқ. Эртага ўтган йилги аламли мағлубият учун кичик бўлса ҳам реванш олмоқчимиз", - деб гап бошлади Қосимов.
- Осиё ўйинларига 3 нафар 23 ёшдан катта бўлган футболчини олиб кетиш мумкин. Бу футболчиларни аниқлаб олдингизми?
- Ислом Тўхтахўжаев ва Фозил Мусаевнинг бориши аниқ бўлиб улгурди. Иорданияга қарши ўйиндан сўнг Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиевдан бирини танлаб оламиз. Аввалига Сервер Жепаров ва Азиз Ҳайдаровни олиб кетмоқчи эдик. Аммо бу ўйинлар ФИФА кунига тўғри келмаганлиги сабабли клублари уларни қўйиб юборишмади.
- "Пахтакор" 7 сентябрь куни "Олмалиқ"қа қарши ўйнайди. Бу терма жамоага муаммо туғдирмайдими?
- Йўқ бу борада муаммо бўлмайди. "Пахтакор" аъзолари Иорданияга қарши ўйнашади, Янги Зеландияга қарши баҳсда бошқа таркиб ҳаракат қилади.
- Эртанги ўйин Озарбайжонга қарши кечган учрашувдан фарқ қиладими?
- Ҳа бошқача тактикада ўйнаймиз. Биз учта ҳужумчи билан ўйнашни машқ қилаяпмиз.
- Иордания ва Янги Зеландия билан баҳсни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришади. Бунга муносабатингиз қандай?
- Миллий терма жамоалар ўйнаётган вақтда бетараф ҳакам ўйинни бошқариши керак. Баъзан бизнинг сафардаги ўйинларда ҳам мезбонлар ҳакамлари ишлашади. Гап сўз бўлмаслиги учун ҳам бетараф ҳакам бўлгани яхши.
- Ўтган йил Туркия билан ўртоқлик ўйини қолдирилган эди. Шахсан сиз ушбу ўйин бўлишини истармидингиз? (Туркия ОАВ берган савол)
- Албатта Европа жамоаларига қарши доим фойдали. Бу ҳам мураббий, ҳам футболчиларга фойда. Аслида 7 сентябрь куни Саудия Арабистонига қарши ўйнашимиз керак эди. Аммо Осиё Кубогида бир гуруҳдан ўрин олганимиздан сўнг бу режа бекор бўлди.
- Фозил Мусаевга савол. Шу кунгача сизлар терма жамоада ёш футболчи эдинглар. Энди Осиё ўйинларида энг ёши катта сифатида кетаяпсизлар. Маъслиятни қанчалик ҳис қилаяпсизлар?
- Бу оддий мусобақа эмас. Аввалги сафар биз иштирок этган Осиё ўйинларида чорак финалда мағлуб бўлгандик. Энди ўша хатони тўғрилашимиз керак. Ислом ҳам буни яхши тушуниб турибди. Худо хоҳласа барчаси яхши бўлади.
- Учта футболчини танлаб олиш қанчалик қийин бўлди?
- Аввалига Жепаров ва Ҳайдаровни жалб қилмоқчи эдик. Афсуски уларнинг клублари футболчиларни узоқ муддатга қўйиб юборишни истамади. Уларнинг қаторида Фозил ҳам бор эди, мана у биз билан кетаяпти.
- Ушбу жамоада кимларни етакчи деб айта оласиз?
- Ислом ва Фозил ёшларга ўрнак бўла олишади. Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров, Владимир Козакнинг ҳам фойдаси тегишига ишонаман
- Рибкин Осиё ўйинларида иккинчи дарвозабон бўлиши аниқ бўлдими?
- Ҳа Никита Рибкин биз билан Осиё ўйинларига боради.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments